Қайднома

Қидирув

Эрнесто Вальверде: «Ювентус» таркибидан кимни олиб ташлардим? Албатта, ҳаммасини

Эрнесто Вальверде: «Ювентус» таркибидан кимни олиб ташлардим? Албатта, ҳаммасини

  22.11.2017 16:13
  0
  665
Эрнесто Вальверде: «Ювентус» таркибидан кимни олиб ташлардим? Албатта, ҳаммасини

Каталониянинг “Барселона” клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде Чемпионлар лигасининг 5-турида  “Ювентус”га қарши учрашувдан олдин рақиб жамоа хақидаги фикрларини билдириб ўтди.

"Шубҳасиз, биз бугун “Ювентус” дан юқори савиядаги ўйинни намойиш қилишини кутяпмиз. Улар очиқ футбол намойиш қилишлари аниқ, чунки уларга ғалаба муҳимроқ. Лекин “Барселона” ҳам “Ювентус” каби ғалабага ташна. Ўйин давомида икки жамоа ҳам тўпни ўзларида кўпроқ ушлаб туришга харакат қилишлари аниқ.

Кимни “Ювентус” таркибидан олиб ташлардим? “Ювентус” га нисбатан хурматим, қўрқувимдан кучлироқ деб ўйлайман. Агар Дибалани таркибга киритмасам “Ювентус”да ижодкорлик йўқолади. Лекин тезкор ҳужумлар учун, Игуаин бор, дарвозада Буффон, ҳимояда жисмонан кучли ўйинчилар, марказда эса Пьянич бор.

Агар “Ювентус” таркибидан кимнидир олиб ташлаш имкони бўлганда, бутун жамоа футболчиларини олиб ташлашга тайёр эдим”, - дейди Вальверде. 

Маълумот учун, “Ювентус” – “Барселона” учрашуви бугун 23 ноябрь кунига ўтар кечаси соат 00:45 да бошланади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz