Қайднома

Қидирув

«Насаф» мухлислари клубга белгиланган жаримани тўлаб беришга тайёр

«Насаф» мухлислари клубга белгиланган жаримани тўлаб беришга тайёр

  22.11.2017 18:05
  0
  998
«Насаф» мухлислари клубга белгиланган жаримани тўлаб беришга тайёр

Хабарингиз бор, куни кеча ПФЛ сайтида: “Насаф” – “Пахтакор” учрашувидаги ҳолат юзасидан ПФЛ Тартиб-интизом қўмитаси қарори (http://pfl.uz/news/sections/pfl/8308) эълон қилинди.

Бу қарор “Насаф” мухлисларининг катта хурсандчилигидан кейин, кайфиятини тушириб юборди. Бу албатта ачинарли ҳол. Бугун эрталабдан “Насаф” клубининг фаол мухлислари томонидан ташаббус гуруҳи тузилиб, қарорга сабаб бўлган воқеа кенг муҳокама қилинмоқда.

Аслида воқеа қандай бўлгани сўриштирилмоқда. Кўпчиликнинг фикрича, биринчи бўлиб Лобанов томонидан профессионал футболчига хос бўлмаган ҳаракат бўлганлиги аниқ бўлмоқда.

Яъни, воқеа содир бўлган жойда ўтирган мухлислар бу ҳақда керакли жойда, керакли кўрсатма беришга ҳам тайёр эканликларини билдиришмоқда. Воқеа ва қабул қилинган қарор юзасидан айни пайтда, расмий ташкилотларга мурожаат тайёрланмоқда. 

Аммо афсуски, қарор қабул қилиб бўлинди. Бу қарор мухлисларнинг энг яхши кўрган клубига нисбатан катта молиявий зарар бўлди.

Шу муносабат билан ташаббус гуруҳи ўзаро келишиб, мухлис - Маъруф Ҳазратқулов номига банкдан махсус ҳисоб рақами (пластик карточкада) очишди. Клубга жаримани тўлашга ёрдам учун, маблағ йиғиш ҳам бошлаб юборилди.

Пластик карточка рақами: 8600 0329 6323 0420

Кимки ушбу ташаббусни қўллаб-қувватласа, шу рақамга пул ўтказиши мумкин.

Биз ҳеч қачон севимли клубимизни ёлғизлатиб қўймаймиз!

ПФЛ раҳбарларига ҳам қисқа мурожаат қилмоқчимиз. Ҳурматли футболимиз раҳбарлари, мухлисларни футболдан совутманг! Футбол фақат мухлислар учун эканлигини ҳам унутманг. Ахир айнан мухлислар манфаатини ўйлаб, давлатимиз қанчадан-қанча маблағларни аямаяпти. Қарор қабул қилишда адолатли бўлинг!

“Насаф” клуби мухлислари ташаббус гуруҳи номидан - Санжар Сайфиев
Мурожаат учун телефонлар: +998 91 224 74 74, +998 90 666 61 61


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz