Қайднома

Қидирув

ПФЛ бош директори Япония Профессионал Футбол Лигаси раҳбари билан учрашув ўтказди

ПФЛ бош директори Япония Профессионал Футбол Лигаси раҳбари билан учрашув ўтказди

  24.11.2017 11:26
  0
  1452
ПФЛ бош директори Япония Профессионал Футбол Лигаси раҳбари билан учрашув ўтказди

25 ноябрь куни Япониянинг Сайтама шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё Чемпионлар лигаси финал баҳсини бевосита стадиондан кузатиб бориш учун Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси бош директори Омон Ғофуров Японияга жўнаб кетгани ҳақида аввал хабар бергандик.

Омон Ғофуров бугун Япония Профессионал Футбол Лигаси раҳбари Мицуру Мураи  билан расмий учрашув ўтказди.

Учрашув давомида Ўзбекистон Футбол Федерацияси ва Япония Футбол Ассоциацияси ўртасида 17 ноябрь куни имзоланган меморандум асосидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Япония Профессионал Футбол Лигаси томонидан ўтказилаётган мусобақалар тартиби, маркетинг, ҳомийлик масалалари ўрганилди ва тажрибалар ўртоқлашилди.

Бундан ташқари, Мицуру Мураи ПФЛ Бош директори Омон ҒофуровниЯпония Профессионал Футбол Лигаси томонидан клублар олдига қўйиладиган талаблар, бу талабларни бажариш учун клублар томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан ҳам яқиндан таништирди.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz