Қайднома

Қидирув

Робиньо тажовузда айбланиб, 9 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Робиньо тажовузда айбланиб, 9 йилга озодликдан маҳрум қилинди

  24.11.2017 17:45
  0
  609
Робиньо тажовузда айбланиб, 9 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Бразилия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Робиньо ва унинг беш нафар дўсти 22 ёшли қизга тажовузкорлик қилганликда айбланмоқда. Бу воқеа 2013 йилда Миланда содир бўлган.

Куни кеча маълум бўлишича, суд 33 ёшли футболчини 9 йилга озодликдан маҳрум қилган.

Ўзининг “Инстаграм” саҳифасида Робиньо, бу ишга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини ва бу воқеа бир неча йил аввал бўлганини айтмоқда.

Барча юридик тадбирлар амалга оширилмоқда ва футболчининг ҳимоячилари суд қарори устидан шикоят қилишади. Футболчининг ўзи эса расмий баёнот билан Бразилия ОАВда чиқиш қилган.

“Мен биринчи ва сўнгги маротаба айтаман, мен оиламни севаман ва уларни жуда қаттиқ ҳурмат қиламан. Мен бу каби жирканч ишларни қилмаганман.

Яқинларим менинг бу ишларга қодир эмаслигимни жуда яхши билишади. Шундай оилам борлиги учун яратгандан миннатдорман ва улар менга ишонишади”, - дейди Робиньо.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz