Қайднома

Қидирув

Озил «Барселона»дан йилига 10 миллион евро талаб қилмоқда

Озил «Барселона»дан йилига 10 миллион евро талаб қилмоқда

  25.11.2017 08:53
  0
  542
Озил «Барселона»дан йилига 10 миллион евро талаб қилмоқда

«Арсенал» клуби ярим ҳимоячиси Месут Озил «Барселона» сафига ўтиш истагида, дея хабар бермоқда As нашри.

Нашрнинг таъкидлашича, германиялик футболчи каталонияликлар раҳбариятига ўз шартларини эълон қилган. Озил «Барселона» клуби сафида йилига тоза 10 миллион евро маош олмоқчи.

Каталонияликларни бу талаблар ташвишга солмаяпти, улар Озилнинг трансфери қишда арзонроқ нархга тушади деб умид қилишмоқдалар, зеро футболчининг амалдаги шартномаси келаси йил ёзда ўз якунига етади.

Хабарларга кўра, «Арсенал» германиялик футболчи учун «Барса»дан 20 миллион талаб этмоқда.

Бундан ташқари, лондонликлар 29 ёшли футболчини Испания чемпионати вакилига сотиб юбормоқчи, чунки у билан «Манчестер Юнайтед» ҳам қизиқиш билдирмоқда.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz