Қайднома

Қидирув

Обамеянг Хитойга йўл оладими?

Обамеянг Хитойга йўл оладими?

  25.11.2017 12:38
  0
  566
Обамеянг Хитойга йўл оладими?

Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг фаолиятини Хитой клубларидан бирида давом эттириш ҳақида ўйламоқда.

Calciomercato тарқатган хабарга кўра, Чин ўлкасининг иккита клуби габонлик футболчининг хизматларига қизиқиш билдирмоқда. Гап мамлакатнинг кучли жамоаларидан бири «Гуанжоу Эвергранд» ва ушбу мавсум бронза медалини қўлга киритган «Тянжин Цюаньцзянь» ҳақида кетмоқда.

Ҳар иккала клуб январь ойида футболчини сотиб олишга тайёр. Дортмундликлар раҳбарияти футболчига нисбатан интизомий жазо қўллаб, уни «Штутгарт»га қарши ўйиндан четлатгани учун Обамеянг ранжиди.

Ёзда ҳужумчига Англиянинг «Арсенал» ва «Манчестер Сити» жамоалари қизиқишганди. Лекин Европа клублари қишки трансфер пайтида уни сотиб олишни режалаштиришмаяпти. Обамеянг ва «Боруссия» ўртасидаги шартнома 2020 йилга қадар тузилган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz