Қайднома

Қидирув

Превью: «Қўқон-1912» - «Олмалиқ»

Превью: «Қўқон-1912» - «Олмалиқ»

  25.11.2017 11:51
  0
  464
Превью: «Қўқон-1912» - «Олмалиқ»

Чемпионатнинг  сўнгги учрашувини вакилларимиз худди ўтган йилдаги каби “Олмалиқ” жамоасига қарши ўтказишади.

Анъанамизга содиқ қолган ҳолда мазкур жамоаларнинг ўзаро учрашувларига доир статистик маълумотларни тақдим этамиз.

Ўзаро ўйинлар

“Олмалиқ ” ва “Қўқон-1912” клублари шу кунга қадар олий лигада беш марта тўқнаш келишган. Ўйинларнинг биттасида футболчиларимиз ғалаба қозонишган. Учта учрашувда олмалиқликлар қўли баланд келган. Битта баҳсда ғолиб номи аниқланмаган.

Тўплар нисбати 7-5 “Олмалиқ” фойдасига.

Ҳакамлар

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси 30-турда ишлайдиган ҳакамлар рўйхатини маълум қилди. Унга кўра, 25 ноябрь  куни Қўқонда бўлиб ўтадиган  “Қўқон-1912” – “Олмалиқ” учрашувини Ҳасан Рўзиев бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб борадиган бўлишди.

Ушбу ҳакам бундан олдин икки марта жамоамиз иштирокидаги ўйинни бошқарган. Ҳасан Рўзиев бошқарган ўйинларда футболчилармиз ғалаба қозонишган. “Шўртан” – “Қўқон-1912”  2-3, “Қўқон-1912” – “Бухоро” 2-1, “Қўқон-1912” – “Навбаҳор” 2-0.

Умуман олганда, ушбу ҳакам шу кунга қадар жамоамиз иштирокидаги еттита учрашувда ишлаган.

Олий лига

30-тур

“Қўқон-1912” (Қўқон) – “Олмалиқ” (Олмалиқ)

Ҳакамлар: Ҳ.Рўзиев (Тошкент), О.Абдувасилов (Тошкент), С.Шоюсупов (Тошкент), А.Раҳимов (Андижон)

Назоратчи: О.Дачев (Тошкент)

ЎзПФЛ вакили: Р.Черников

Бошланиш вақтлари

Шанба куни бўлиб ўтадиган ўйин соат 14:00да бошланди. Бугун эса бу икки жамоа ўринбосарлари баҳси ўтказилади. Ушбу учрашув соат 14:00да бошланиши режалаштирилган.


Манба: kokand1912.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz