Қайднома

Қидирув

Мхитарян Дортмундга қайтиши мумкин

Мхитарян Дортмундга қайтиши мумкин

  25.11.2017 17:13
  0
  528
Мхитарян Дортмундга қайтиши мумкин

«Манчестер Юнайтед» клуби ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян Дортмунднинг «Боруссия» жамоасига қайтиши мумкин, деб хабар бермоқда The Times газетаси.

Нашрнинг тарқатган хабарига кўра, Англия клуби 28 ёшли арманистонлик футболчини сотишга қарши эмас ва 2016 йилда унинг трансферига ишлатилган пулнинг бир қисмини қайтариб олмоқчи. Агарда манкунианликлар футболчини сотишга қарор қилса «Боруссия» клуби уни ўз сафига қўшиб олиш учун асосий даъвогар бўлади.

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Моуринью бир неча кун аввал Мхитарянни очиқчасига танқид қилган ва ўз савиясида ўйин намойиш этмаётганидан нолиган эди.

Мхитарян «Боруссия» клуби сафида 2013 йилдан то 2016 йилгача тўп сурган, шундан кейин 26,3 миллион евро эвазига «МЮ» сафига келиб қўшилган. Ушбу мавсум Генрих умумий ҳисобда 15 та учрашувда майдонга тушиб, иккита гол ва бешта голли узатма амалга оширган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz