Қайднома

Қидирув

Миржалол Қосимов: Финални йил ўйини деган бўлардим

Миржалол Қосимов: Финални йил ўйини деган бўлардим

  25.11.2017 20:18
  0
  590
Миржалол Қосимов: Финални йил ўйини деган бўлардим

“Локомотив” – “Бунёдкор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “қалдирғочлар” устози иштирок этди.

- Аввало, “Локомотив” жамоасини чемпионлик билан табриклайман. Бугунги учрашувгача жамоаларнинг чемпионатда эгаллаган ўринлари аниқ бўлиб улгурганди. Шу боисдан ҳам футболчилар ҳеч қандай босимсиз тўп тепишди.

Ўйиндан олдин йигитларга имкон қадар жароҳат олмасликка ҳаракат қилиш кераклиги ҳақида айтгандик. Чунки 4 декабрь куни бизни “Локомотив”га қарши кубок финали кутиб турибди. Ушбу баҳсни йил ўйини, деган бўлардим.

Ўйлайманки, бизни жуда қизиқарли ўйин кутиб турибди. Бугунги тактик схемамиз рақибни чалғитиш эмас. Балки финал олдидан ўтказган расмий машғулотимизга тенг бўлди, - дейди Миржалол Қосимов.


Манба: bunyodkor.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz