Қайднома

Қидирув

Янги ном – «Суперлига»:мутахассислар қандай фикрда?

Янги ном – «Суперлига»:мутахассислар қандай фикрда?

  29.11.2017 03:37
  0
  4108
Янги ном – «Суперлига»:мутахассислар қандай фикрда?

Ўзбекистон чемпионатида навбатдаги ислоҳотлар рўй берди – турнир номи ўзгарди. Энди олий лига ўрнини Суперлига эгаллайди.

Биринчи лига эса кейинги мавсумдан Про-лига деб аталади. Ушбу янгилик ҳақида ким қандай фикрда? «Спорт» телеканали ходимларининг айримлари ушбу мавзу юзасидан ўз мулоҳазалари билан ўртоқлашишди.

Сардор РАҲИМОВ («Спорт» телеканали шарҳловчиси): - Суперлига ва Про-лига ҳақидаги саволларга жавоб беришдан аввал бир нарсани таъкидлаб ўтмоқчиман. Аслида мен 12та жамоа қоладиган тизимга қарши эдим. Бирор нарса айтилдими, демак бажарилиши керак.

Шундай экан, регламентга биноан ишлаш мақсадга мувофиқ. Вақтдан ютқазмаслик мақсадида жамоалар сонини қисқартиришни оқлай олмайман.

Агар келаси мавсумдан 12 жамоалик тизим регламентга киритилиб, кейин қабул қилинганида, менимча, тўғри бўларди. Кўрамиз, ушбу ислоҳотлар қандай самара келтирар экан?

Олий ва биринчи лиганинг номи ўзгариб, Ўзбекистон Суперлигаси ва Про-лигасига айланганига келсак, бу ҳақда фикр билдирмай турган маъқул.

Аввал иш қай услубда йўлга қўйилишини кўриб олиш керак. Агар фақат мусобақанинг номи ўзгарса, бундан фойда кўп бўлмайди. Ҳозир эса фақат кутиш керак.

Элдор МУСТАФОЕВ («Спорт» телеканали шарҳловчиси): - ­Менинг фикрим шундай - ном алмашгандан кўра, сифат ўзгаргани маъқулроқ. Жамоалар сони 12та бўладими, 16 ёки 20тами, сифат бўлмаса, кўтарилиш қийин.

Федерациянинг ҳозирги ислоҳотини фақат бир томонлама оқлай оламан - улар ишлашмоқда. Қилинаётган меҳнат қай даражада наф келтиришини эса маълум вақт ўтгандан сўнг билиб олиш мумкин.

Мусобақа номи ўзгаргани яхши, аммо бошқа томонлама ҳам янгиликларга қўл урилмаса, бундан фойда кам. Энг аввало, ҳакамлик ишини яхшилаш, ўйинларнинг томошабоп бўлишини таъминлаш лозим. Шунда стадионларга мухлислар келади.

Оғир тошни бирдан кўтариб бўлмайди, синиб қолиш мумкин. Агар бу ўзгаришлар фойда келтирса, қувонамиз. ЎФФнинг клублар ва биринчи лигани янгиламоқчи бўлаётгани яхши.

ммо биз бутун тизимни ўзгартиришимиз лозим. Бугунги кунда замон билан ҳамнафас яшамасликнинг иложи йўқ.

Жамолиддин БОБОЖОНОВ («Спорт» телеканали режиссёри):  - Чемпионатимиз номи ўзгарганига­ қаршиман. Менимча, Суперлигадан кўра, аввалгидек аталгани маъқулроқ эди. Бунинг учун бир сабабни келтира оламан.

Шу вақтга қадар хориж сайтлари миллий биринчилигимизни айнан олий лига деб танишар ва бу тилимизнинг ўзига хос тарғиботи ҳисобланарди. Худди Италия «А» серияси­ каби чемпионатимиз ҳам ўз номига эга эди.

Энди эса, кўп жойда бўлгани сингари, Ўзбекистон­ чемпионати ҳам Суперлига деб номланади. 12 жамоалик тизимга келадиган бўлсак, буни қўллаб-қувватлайман ва фойда келтиришига ишонаман. Аммо регламент бузилишига қаршиман.

Келаси мавсум ҳужжатларга ўзгариш киритиб, жамоалар сони қисқариши эълон қилинганда, мақсадга мувофиқ бўларди.

Хайрулла ҲАМИДОВ («Спорт» телеканали шарҳловчиси): - Ҳар қандай янгиликни қўллаб-қувватлайман.

Ўз вақтида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бошқарувидан Миржалол Қосимов кетиб, даража жиҳатидан ундан пастроқда турадиган Самвел Бабаян келганда ҳам натижалар яхшиланганди.

Ўзбек футболи учун ҳар қандай ўзгариш самара келтиради­. Шундай экан, олий ва биринчи лиганинг номи ўзгаргани ҳам фойдадан холи бўлмайди, деган умиддаман.

Зуҳриддин ҚИЛИЧЕВ («Спорт» телеканали шарҳловчиси): - Суперлига - жуда жарангли эшитилади. Агар жамоаларнинг ҳолати ва савияси шунга яраша бўлса, хурсандман. Аммо фақат чемпионат номининг ўзгартирилиши чемпионатнинг ўз-ўзидан кучайиб қолишига сабаб ёки асос бўлолмайди.

Иштирокчилар сонининг 12тагача қисқартирилиши рақобат кучайишига ёрдам беради. Тошкентнинг учта жамоаси ва яна молиявий жиҳатдан яхши ҳолатдаги 4 ёки 5та клуб мавсум давомида 3 мартадан тўқнаш келишидан биринчи навбатда мухлислар ютади.

Бу ҳолатда вилоятлардаги стадионларга ишқибозлар ташрифининг ортиши ҳам шубҳасиз. Аммо ўзгариш пойтахт трибуналарига мухлисларни қайтарармикан?

Ёки ҳувиллаб қолган ареналарда кечадиган ўйинлар сони яна кўпаярдими? Бу саволларга келаётган йил якунида жавоб олишимиз мумкин.

АБДУЛЛОҲ ёзиб олди


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz