Қайднома

Қидирув

Аёллар футболи. «Металлург-W» жамоасини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

Аёллар футболи. «Металлург-W» жамоасини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

  02.12.2017 16:23
  0
  511
Аёллар футболи. «Металлург-W» жамоасини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

Хабарингиз бор, “Металлург-W” аёллар футбол жамоаси 2017 йилда мамлакат чемпионлиги ва Ўзбекистон Кубогини қўлга киритиб, ўзига хос “олтин дубль” қайд этди. 

Мана шу муносабат билан бугун  Бекобод шаҳридаги металлурглар маданият саройида жамоа аъзолари, клуб мураббийлари ва раҳбарларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. 

Маросимда Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов иштирок этди. 

Умид Аҳмаджонов “Металлург-W” жамоасини юксак натижа билан қутлар экан, жумладан, шундай деди: “Бугунги кунда аёллар спортига Жаҳон миқёсида жуда катта эътибор қаратилмоқда. Бу бежиз эмас албатта. Чунки келажак авлод саломатлиги аёлларимизга боғлиқдир. Ўзбекистон Футбол Федерацияси олдида турган асосий вазифалардан бири мамлакатимизда аёллар футболини ривожлантириш, улар ўртасида футболни янада оммалаштиришдан иборатдир. Федерация бу борада барча зарур шарт-шароитларни яратиб бермоқда. 

Қўлга киритилган юксак натижа билан “Металлург” аёллар жамоасини Ўзбекистон футбол федерацияси ва ўз номимдан табриклайман. Жамоа аъзоларига, мураббийларига, клуб ҳомийси ҳисобланган “Ўзбекистон Металлургия Комбинати” Акционерлик жамиятига алоҳида ўзимни ташаккуримни билдираман. Ишонаманки, бу қизларимиз келажакда Олимпия терма жамоаси таркибида халқаро мусобақаларда юртимиз шарафини, унинг обрўсини муносиб ҳимоя қиладилар”. 

Шундан сўнг “Металлург-W” жамоаси аъзолари, мураббийлар ва клуб раҳбарларига  чемпионатнинг олтин медаллари ва Ўзбекистон Кубоги топширилди. Шунингдек, Ўзбекистон Футбол Федерацияси ва клуб ҳомийлари томонидан қимматбаҳо совғалар тақдим қилинди. 


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz