Қайднома

Қидирув

«Ливерпуль» сафарда «Брайтон»ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва бошқа натижалар

«Ливерпуль» сафарда «Брайтон»ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва бошқа натижалар

  02.12.2017 22:14
  0
  634
«Ливерпуль» сафарда «Брайтон»ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва бошқа натижалар

Англия чемпионатининг 15-туридан ўрин олган “Брайтон” – “Ливерпуль” учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда 1:5 ҳисоби қайд этилиб, мерсисайдликларнинг ғалабаси билан якунланди.

Биринчи бўлимнинг дастлабки ярим соати давомида “Ливерпуль“да рақиб ҳимоясидан ўтиш бобида муаммолар юзага келаётганди.

Шундай бўлсада, стандарт вазият Юрген Клопп шогирдларига ёрдамга келди.

Айнан бурчак зарбасидан сўнг Эмре Жан ҳаммадан биринчи бўлиб тўпга чиқиб, уни яқин масофадан дарвоза тўрига жойлаб қўйди – 0:1.

Орадан бир дақиқа ўтар-ўтмас, “Ливерпуль“ ўзининг чақмоқдек тез қарши ҳужумини ўтказиб, Фирмино Коутиньонинг жарима майдончасига узатмасидан сўнг тўпни бўш қолган ўнг бурчакка жойлади ва фарқни иккита тўпгача етказди.

Иккинчи бўлимда ҳам меҳмонларнинг қарши ҳужумлари голларга олиб келди. Айнан танаффусдан сўнг атиги 3 дақиқа ўтиб, яна бразилиялик футболчи бу сафар Салаҳнинг узатмасидан сўнг қийинчиликсиз гол киритиб, дубль қайд этди.

Бунга Глен Мюррей 51-дақиқада пенальтидан жавоб қайтаришга муваффақ бўлди. Аммо, “Ливерпуль“ саросимага тушмади ва кейинчалик Коутиньонинг жарима зарбасидан голи ҳамда “Брайтон“ ҳимоячиси Данкнинг автоголи эвазига, 1:5 ҳисобидаги йирик ғалабани нишонлади.

“Тоттенхэм” сафарда “Уотфорд” билан дуранг ўйнаган бўлса, “Лестер” ўз майдонида “Бёрнли” устидан кичик ҳисобда ғалабага эришди. “Эвертон” “Хаддерсфилд”ни қабул қилиб жавобсиз иккита гол урди. 

Англия чемпионати, 15-тур

Брайтон – Ливерпуль 1:5 (0:2, 1:3)

Голлар: 0:1 – 30 Жан, 0:2 – 31 Фирмино, 0:3 – 48 Фирмино, 1:3 – 51, пенальти Мюррей, 1:4 – 87 Коутиньо, 1:5 – 89, автогол Данк.

Брайтон – Райан, Даффи, Бонг, Сальтор (Скелотто, 77), Данк, Проппер, Стивенс, Гросс, Кнокерт (Марч, 70), Браун (Искьердо, 70), Мюррей.

Ливерпуль – Миньоле, Ловрен, Робертсон, Александер-Арнолд, Коутиньо, Милнер, Фирмино (Соланке, 88), Вейналдум, Салах (Окслейд-Чемберлен, 80), Жан, Хендерсон (Груйич, 90).

Огоҳлантириш: Сальтор (61).

***

Уотфорд – Тоттенхэм 1:1.

Голлар: 1:0 – 13 Кабаселе, 1:1 – 25 Сон Хён Мин.

Уотфорд – Гомес, Предль, Кабаселе (Капу, 64), Зегелар, Мариаппа, Перейра (Каррильо, 67), Дукуре, Ришарлисон, Клеверли (Грэй, 88), Фемения, Дини.

Тоттенхэм –   Льорис, Санчес, Дэвис, Триппьер, Вертонген, Эриксен (Сиссоко, 64), Дайер, Дембеле, Алли (Уинкс, 86), Сон Хён Мин (Ламела, 77), Кейн.

Огоҳлантиришлар: Клеверли (36), Кабаселе (50), Вертонген (71), Зегелар (73), Ришарлисон (89).

Четлатиш: Санчес (52).

***

Вест Бромвич – Кристал Пэлас 0:0.

Вест Бромвич – Фостер, Хегази, Гиббс, Ньом, Эванс, Бэрри (Якоб, 30), Ливермор, Филд, Робсон-Кану (Макклейн, 72), Рондон, Родригес (Берк, 90).

Кристал Пэлас – Сперони, Сако, Келли, Уорд, Шлупп, Макартур, Миливоевич, Заа, Лофтус-Чик, Таунсенд (Сако, 87), Бентеке.

Огоҳлантиришлар: Ливермор (64), Уорд (76), Филд (90), Ньом (90).

***

Лестер – Бернли 1:0.

Гол: 1:0 – 6 Грэй.

Лестер – Шмейхель, Морган, Чилуэлл, Симпсон, Магуайр, Иборра, Ндиди, Марез, Олбрайтон, Грэй (Оказаки, 88), Варди.

Бёрнли – Поуп, Тарковски, Уорд, Бардсли, Ми, Корк, Дефур (Барнс, 66), Хендрик, Гудмундссон, Брэйди (Арфилд, 31), Вуд (Воукс, 74).

Огоҳлантиришлар: Бардсли (56), Ми (90).

***

Эвертон – Хаддерсфилд 2:0.

Голлар: 1:0 – 47 Сигурдссон, 2:0 – 73 Кэлверт-Льюин.

Эвертон – Пикфорд, Холгейт, Мартина, Кенни, Уильямс, Леннон (Лукман, 71), Гуйе, Дэвис (Шнайдерлин, 66), Сигурдссон, Кэлверт-Льюин, Руни (Кин, 80).

Хаддерсфилд –Лессль, Йоргенсен, Мэлоун (Мунье, 71), Смит, Шиндлер, Муй, Уильямс, Инс, Качунга, Кванер (Палмер, 46), Депуатр.

Огоҳлантиришлар: Мэлоун (22), Кенни (23), Дэвис (24).

***

Сток Сити – Суонси 2:1.

Голлар: 0:1 – 3 Бони, 1:1 – 36 Шакири, 2:1 – 40 Диуф.

Сток Сити – Батленд, Шоукросс, Питерс, Зума, Мартинс Инди (Виммер, 53), Шакири, Аллен, Флетчер (Афеллай, 70), Шупо-Мотинг (Собхи, 70), Диуф, Крауч.

Суонси – Фабианьски, ван дер Хорн, Ольссон, Нотон, Моусон, Ки Сон Ен, Клукас (Кэрролл, 73), Фер (Саншеш, 85), Абрахам, Бони, Айю (Макберни, 73).

Огоҳлантиришлар: Виммер (81), Шакири (90).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz