Қайднома

Қидирув

«Манчестер Юнайтед» 10 киши бўлиб Лондонда муҳим ғалабани қўлга киритди

«Манчестер Юнайтед» 10 киши бўлиб Лондонда муҳим ғалабани қўлга киритди

  03.12.2017 00:09
  0
  645
«Манчестер Юнайтед» 10 киши бўлиб Лондонда муҳим ғалабани қўлга киритди

Англия Премьер-Лигасининг 15-туридан ўрин олган марказий “Арсенал” ҳамда “Манчестер Юнайтед” жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етди. Учрашувда меҳмонлар 3:1 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритишди.

Дастлаб, учрашувда ҳимоячи Антонио Валенсия тезкор голи билан “қизил иблислар”ни олдинга олиб чиқди. 11-дақиқада Жесси Лингард Петр Чех қўриқлаётган дарвозани ишғол қилиб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.

Жамоалар танаффусга айнан шу ҳисобда йўл олишди. Иккинчи бўлим бошланиши билан Александр Ляказетт Санчеснинг узатмасидан сўнг орадаги фарқни биттага қисқартиришга эришди.

Шундан сўнг 63-дақиқада яна Жесси Лингард катта саҳнага чиқиб Погбанинг узатмасидан кейин очиқ қолган дарвозага гол урди.

75-дақиқада “қизил иблислар” ярим ҳимоячиси Поль Погба Эктор Бельеринга қарши баҳсда қўполлик ишлатди ва ҳакам уни майдондан четлатди.

10 киши бўлиб қолган Моуриньо шогирдлари ҳимояга бор эътиборларини қаратишди ва якунда “Арсенал” майдонида муҳим ғалабани қўлга киритишди.

АПЛ. 15-тур.

“Арсенал” – “Манчестер Юнайтед” 1:3.

Голлар: 0:1 – 4 Валенсия, 0:2 – 11 Лингард, 1:2 – 49 Ляказетт, 1:3 – 63 Лингард.

Арсенал – Чех, Мустафи (Ивоби, 15), Монреаль, Колашинац (Жиру, 76), Косьельни, Ўзил, Рэмзи, Санчес, Жака (Уэлбек, 70), Бельерин, Ляказетт.

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Смоллинг, Рохо, Валенсия, Линделеф, Погба, Янг (Рэшфорд, 90), Матич, Лингард (Дармиан, 76), Марсьяль (Эррера, 67), Лукаку.

Огоҳлантиришлар: Рохо (58), Бельерин (72), Косьельни (87), Эррера (89), Санчес (89).

Четлатиш: Погба (74).


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz