Қайднома

Қидирув

ЕЧЛ. Бугун 6-турга старт берилади. Қизиқарли баҳсларни ўтказиб юборманг!

ЕЧЛ. Бугун 6-турга старт берилади. Қизиқарли баҳсларни ўтказиб юборманг!

  05.12.2017 11:00
  0
  714
ЕЧЛ. Бугун 6-турга старт берилади. Қизиқарли баҳсларни ўтказиб юборманг!

Бугун, 5 декабрь куни Европа Чемпионлар Лигаси мусобақасининг 6-тур учрашувларига старт берилади.

Жумладан, бугун “А”, “В”, “C” ва “D” гуруҳларидаги жамоалар ўзаро тўқнаш келишади.

Демак, “Манчестер Юнайтед” ўз майдонида Россиянинг ЦСКА клубини қабул қилса, “А” гуруҳидаги яна бир қизиқарли учрашув Португалияда “Бенфика” ва “Базель” жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.

Турнинг марказий ўйини Германияда “Бавария” ва “ПСЖ” клублари ўртасида ўтказилади. Агар бугун меҳмонлар таркибида Неймар гол урадиган бўлса янги рекорд ўрнатади. Аниқроғи, Неймар ЕЧЛ гуруҳ босқичидаги ҳар бир ўйинда кетма-кет гол урган илк футболчига айланиб олади.

“В” гуруҳида Шотландиянинг “Селтик” клуби кейинги босқичга чиқиш умидини буткул узган “Андерлехт” билан баҳс олиб боради.

Турнинг яна бир рақобатларга бой ўйини Лондондаги “Стемфорд Бриж” стадионида ўтказилади. Унда Мадриднинг “Атлетико” клуби мезбон жамоа “Челси”га қарши майдонга тушади.

“С” гуруҳида биринчи ўринни олиб, муддатидан олдин кейинги босқичга чиқиш йўлланмасини қўлга киритишга улгурган “Челси” бугунги баҳсда гуруҳ босқичини пешқадам сифатида якунлашни истайди.

“Атлетико” жамоаси ҳам сафарда қийин ўтказишга қарамай, кейинги босқичга чиқиш истагида фақат ғалаба учун курашади.

Симеоне шогирдлари 6 очко билан учинчи ўринни эгаллаб туришибди. Италиянинг “Рома” клуби ҳисобида 8 очко бор, агар римликлар бугун ўз майдонларида “Қорабоғ”ни мағлуб эта олишса, гуруҳда иккинчи бўлиб плей-офф босқичига йўлланма олишади.

“Атлетико” ғалаба қозонган тақдирда ҳам учинчи ўрин билан Европа Лигасига равона бўлади.

“D” гуруҳида Каталониянинг “Барселона” клуби Португалиядан ташриф буюрган “Спортинг”га қарши ўз майдонида куч синашса, “Ювентус” сафарда Грециянинг “Олимпиакос” клубига қарши беллашади.

Маълумот учун, мазкур учрашувлар якуний натижасига кўра, ЕЧЛ плей-офф босқичига йўл олган 8 жамоа номига тўлиқ аниқлик киритилади.

Барча ўйинлар 6 декабрь кунига ўтар кечаси Тошкент вақти билан 00:45 да бошланади.

 00:45 “Манчестер Юнайтед” - ЦСКА

 00:45 “Бенфика” – “Базель”     

 00:45 “Бавария” – “ПСЖ”        

 00:45 “Селтик” – “Андерлехт”

 00:45 “Челси – “Атлетико”

 00:45 “Рома” – “Карабах”        

 00:45 “Барселона” - “Спортинг”       

 00:45 “Олимпиакос” – “Ювентус”


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz