Қайднома

Қидирув

Сардор Азмун: «Златандек ўйнашни истайман»

Сардор Азмун: «Златандек ўйнашни истайман»

  06.12.2017 03:36
  0
  1353
Сардор Азмун: «Златандек ўйнашни истайман»

Эрон термаси ва «Рубин» клуби ҳужумчиси Сардор Азмун RT нашрига интервью берди. Суҳбат чоғида у кўп нарсалар ҳақида гапириб ўтди.

Шу ўринда айтиш жоизки, Азмун Эрон миллий жамоаси сафида ажойиб натижа қайд этмоқда. Эндигина 22 ёшга кирган футболчи терма сафида 30та ўйин ўтказиб, рақиблар дарвозасини 22 марта ишғол қилди.

Эътиборли томони, у голларининг ярмини ЖЧ-2018 саралаш баҳсларида уришга эришди.

— Эрон термаси ЖЧ-2018 йўлланмасини биринчилардан бўлиб қўлга киритди. Сиз ва жамоадошларингиз Россияда қандай ҳиссиётлар билан майдонга тушасизлар?

— Ҳамма футболчига ҳам жаҳон чемпионатида ўйнаш насиб этавермайди. Турнирнинг финал босқичига чиқишнинг ўзи катта ютуқ. Менинг асосий мақсадим, терма жамоанинг гуруҳ босқичида муваффақиятли иштирок этишини таъминлаш.

— Россияда анчадан буён истиқомат қиласиз. Мундиалга келмоқчи бўлган эронлик мухлисларга қандай маслаҳатлар берасиз?

— Келгач, мамлакатингиз билан яхшилаб танишиб олишларини истардим. Ишончим комил, ҳамюртларимнинг аксарияти рус маданияти, минтақалардаги маҳаллий урф-одатлардан завқ олишади. Шунингдек, Россияда бир-биридан чиройли шаҳарлар бор.

— Сизни «эронлик Месси» дейишади. Ўзингиз эса Златан Ибрагимовичнинг мухлисисиз. Нима учун айнан шведни танлагансиз?

— Мени нима сабабдан Мессига таққослашларини билмайман. У билан ўйин услубимиз умуман бошқача. Златан­ эса кумирим. Ибрагимовичдек юқори савияда ўйнашни истайман.

— Терма сафида 30 учрашувда 22та тўп киритдингиз. Нима учун клубда тўпурарлик қобилятингизни намо­йиш қила олмаяпсиз?

— Миллий жамоа билан клубнинг фарқи бор. Айниқса, эҳтирос борасида.

— Кўпчиликнинг айтишича, сиз «Рубин»дан «Ростов»га, кейинчалик «Ростов»дан «Рубин»га Қурбон Бердиев туфайли ўтган экансиз. Бундан кўриниб турибдики, ҳаммадан кўра кўпроқ унга ишонасиз. Шундайми?

— Ҳа, унга ишончим юқори.

— У билан «Рубин»да ишлаш ёқяптими?

— Айни пайт Қурбон Бекиевич Россиянинг энг малакали мураббийларидан биридир. Қозонда уни барча ҳурмат қилади. Бердиев ажойиб инсон.

— Қозонда сизга кўпроқ нима етишмайди?

— Дўстларим. Уларнинг деярли барчаси Эронда қолган. Россияда янги танишлар орттирдим. Лекин аввалгиларини унутмадим. Улар билан кўпроқ кўришиб туришни истардим.

— Айтишларича, бирданига 25-30 нафар дўстингиз меҳмонга келар экан. Биргаликда вақтингизни қандай ўтказасиз?

— Бу рақамлар ошириб кўрсатилган. Аслида эса, анча оз. Катта футболга қадам қўйишдан олдин, яъни 17 ёшимгача бир қатор йигитлар билан дўстлашганман.

Уларни ҳақиқий дўстларим деб ҳисоблайман. Афсуски, маълум сабабларга кўра, биродарларнинг барчаси билан тез-тез кўришиб туриш имкони йўқ.

— Россияга оилангиз билан келгансиз. Яқинларингизнинг қўллашларини қанчалик ҳис қиласиз?

— Ота-онам ва синглим ҳозир шу ерда. Уларнинг ҳар жабҳада мени қўллаб туришларидан жуда хурсанд­ман. Чунки яқинларим ёнида руҳан ҳимояланган ҳисобланаман. Боз устига, қариндошларимиз ҳам тез-тез ташриф буюришади.

— Қозон - меҳмондўст шаҳар. Сезгандирсиз?

— Энг муҳими, бу ерда бахтлиман.

— Эрон таомлари мазалими ёки татарларники?

— Миллий таомларимизни хуш кўраман. Онам ҳар доим ўзи тайёрлагани боис, нимадир етишмаяпти, дея олмайман. Маҳаллий овқатлардан менга спагетти ёқади.

— Лекин у маҳаллий эмас-ку...

— Билмадим, билмадим (кулади). Умуман олганда, нафақат мен, балки бошқа легионерларга ҳам янгиликка мослашиш қийин кечади.

Ҳ.МАСАИДОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz