Қайднома

Қидирув

А гуруҳи. «Манчестер Юнайтед» ЦСКА устидан ишончли ғалабага эришди

А гуруҳи. «Манчестер Юнайтед» ЦСКА устидан ишончли ғалабага эришди

  06.12.2017 02:47
  0
  628
А гуруҳи. «Манчестер Юнайтед» ЦСКА устидан ишончли ғалабага эришди

Европа Чемпионлар Лигасининг “А” гуруҳида 6-турдан ўрин олган барча учрашувлар якунига етди.

Москвадан ташриф бурган ЦСКА футболчилари биринчи бўлим охирларида ҳисобни очишди – гол муаллифи Витиньо.

Аммо «Юнайтед» жамоаси тезда ўзига келди ва танаффусдан сўнг ҳисобни тенглаштириб олди Ромелу Лукаку 1:1.

Орадан икки дақиқа ўтиб Моуринью шогирдлари яна гол уришга муваффақ бўлишди Решфорд 2:1. Ушбу гол учрашувдаги сўнгиси бўлиб қолди.

А гуруҳининг параллель равишда кечган ўйинида «Базель» клуби «Бенфика»ни 2:0 ҳисобида енгди. Учрашувнинг 5-дақиқасида Мохамед Эльюнусси ҳисобни очган бўлса, 65-дақиқада Димитри Оберлин якуний ҳисобни таъминлади 2:0.

Шу тариқа, «Манчестер Юнайтед» клуби биринчи ўрин билан плэй-оффга йўлланмани қўлга киритган бўлса, «Базель» жамоаси иккинчи ўрин билан кейинги босқичдаги иштирокини нақд қилиб қўйди.

«ЦСКА» эса аввалроқ ўзи учун 3-ўринни таъминлаб қўйган эди. «Бенфика» клуби эса 6 учрашувда олти мағлубият билан мусобақани тарк этди.

“A” гуруҳида 6-турдан кейинги ҳолат: 1. «Манчестер Юнайтед» — 15 очко; 2. «Базель» — 12; 3. ЦСКА — 9; 4. «Бенфика» — 0.

“А” гуруҳи.

«Манчестер Юнайтед» - ЦСКА 2:1.

Голлар: Лукаку 64, Рэшфорд 66 - Витиньо 45.

«Манчестер Юнайтед»: Ромеро, Блинд, Валенсия (Туанзебе 72), Линделеф, Лукаку (Марсьяль 74), Мата, Погба, Рэшфорд, Смоллинг, Шоу, Эррера (МакТоминэй 67).

ЦСКА: Акинфеев, Игнашевич, Васин, В. Березуцкий, Набабкин, Фернандес, Головин, Кучаев, Загоев, Чалов (Гордюшенко 65), Витиньо (Жамалетдино 82).

Огоҳлантиришлар: В. Березуцкий 57, Мак Томинэй 73.

***

«Бенфика» - «Базель» 0:2.

Голлар: Эльюнусси 5, Оберлин 65.

«Бенфика»: Свилар, Жардел, Лопес, Элизу, Дуглас, Самарис (Алмейда 73), Пицци (Барбоса 73), Жоао, Сеферович, Гонсалвеш (Жонас 62), Живкович.

«Базель»: Ваклик, Сухи, Баланта, Аканджи, Дзуффи, Джака, Петретта, Ланг, Оберлин (Буа 88), Эльюнусси, Штеффен (Франссон 90+4).

Огоҳлантиришлар: Джака 9, Аканджи 63, Самарис 68, Петретта 75. 


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz