Қайднома

Қидирув

В гуруҳи. «Бавария» ўз майдонида ПСЖдан ўч олди

В гуруҳи. «Бавария» ўз майдонида ПСЖдан ўч олди

  06.12.2017 03:01
  0
  742
В гуруҳи. «Бавария» ўз майдонида ПСЖдан ўч олди

Европа Чемпионлар Лигасининг “В” гуруҳида 6-турдан ўрин олган барча учрашувлар якунига етди. Ўз майдонида ПСЖни қабул қилган “Бавария” 3:1 ҳисобида зафар қучди ва гуруҳда иккинчи ўринни эгаллади. ПСЖ эса мағлубиятга учраганига қарамай, "В" гуруҳини пешқадам сифатида якунлади.

Шунингдек, ўз майдонида “Андерлехтга” имкониятни бой берган бўлишига қарамай, “Селтик” Европа Лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. “Андерлехт” 3 очко  билан “В” гуруҳида сўнгги ўринни банд этди.

“B” гуруҳида 6-турдан кейинги ҳолат: 1. «ПСЖ» — 15 очко; 2. «Бавария» — 15; 3. «Селтик» — 3; 4. «Андерлехт» — 3.

“В” гуруҳи.

«Селтик» - «Андерлехт» - 0:1.

Гол: Шимунович 62 (автогол).

«Селтик»: Гордон, Боята, Лустиг, Тирни, Шимунович, Армстронг (Нтчам 46), Браун, Мак Грегор, Синклейр (Роджич 46), Форрест, Дембеле (Эдуар 74).

«Андерлехт»: Букс, Аппиа (Бруно 90), Мбоджи (Са 75), Обрадович, Спайич, Геркенс (Теодорчик 78), Дендонкер, Кумс, Требель, Ханни, Оньекуру.

Огоҳлантириш: Нтчан 90

***

«Бавария» - ПСЖ 3:1.

Голлар: Левандовски 8, Толиссо 37, Толиссо 69 - Мбаппе 50.

«Бавария»: Ульрайх, Алаба, Зюле, Киммих, Коман, Левандовски, Рибери (Мюллер 67), Хамес Родригес, Руди, Толиссо, Хуммельс.

ПСЖ: Ареоля, Дани Алвес, Верратти, Дракслер, Кавани, Курзава, Маркиньос, Мбаппе, Неймар, Рабьо, Тиаго Силва.

Огоҳлантиришлар: Киммих 22, Хамес Родригес 23, Маркиньос 41, Толиссо 41, Руди 53, Дракслер 82.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz