Қайднома

Қидирув

D гуруҳи. «Барселона» ғалаба қозонди, «Ювентус» кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди

D гуруҳи. «Барселона» ғалаба қозонди, «Ювентус» кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди

  06.12.2017 03:50
  0
  1809
D гуруҳи. «Барселона» ғалаба қозонди, «Ювентус» кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди

Европа Чемпионлар Лигасининг “D” гуруҳида 6-турдан ўрин олган барча учрашувлар якунига етди.

Сафарда Грециянинг “Олимпиакос” клубидан 2:0 ҳисобида устун келган “Ювентус” гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб, плей-офф босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Ўз майдонида Португалиянинг “Спортинг” клубини қабул қилган “Барселона” Алькасернинг голи ва яна бир автогол эвазига “D” гуруҳида пешқадам сифатида якунлади. “Спортинг” эса Европа Лигасида иштирокини давом эттирадиган бўлди.

“D” гуруҳида 6-турдан кейинги ҳолат: 1. «Барселона» — 14 очко; 2. «Ювентус» — 11; 3. «Спортинг» — 7; 4. «Олимпиакос» — 1.

D” гуруҳи.

«Олимпиакос» – «Ювентус» – 0:2.

Голлар: Куадрадо 15, Бернардески 89.

«Олимпиакос»: Прото, Энгелс, Эльабделлауи, Ромао, Куртис, Тахцидис, Оджиджа-Офое (Фортунис 62), Николау, Пардо, Джурджевич (Бен Набуан 70), Себа (Марин 46).

«Ювентус»: Щесны, Де Шильо, Бенатиа, Барцальи (Ругани 70), Сандро, Матюиди, Хедира, Куадрадо (Бернардески 84), Коста, Дибала (Пьянич 62), Игуаин.

Огоҳлантиришлар: Куртис 32, Джурджевич 43, Бенатиа 49, Николау 55.

***

«Барселона» – «Спортинг» – 2:0.

Голлар: Алькасер 59, Матье 90+1 (авт)

«Барселона»: Силлессен, Вермален, Пике (Бускетс 64), Динь, Видаль (Месси 61), Ракитич, Гомеш, Д. Суарес, Семеду, Алькасер, Л. Суарес (Паулиньо 75).

«Спортинг»: Патрисиу, Коатес, Ристовски (Мартинш 46), Пиччини, Матье, Фернандеш, Карвалью, Сезар (Коэнтрау 64), Батталья, Акунья, Руис (Дост 46).

Огоҳлантиришлар: Руис 30, Семеду 35.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz