Қайднома

Қидирув

Ана халос! «Барселона» Месси шартларини бажаришга мажбур бўлган

Ана халос! «Барселона» Месси шартларини бажаришга мажбур бўлган

  06.12.2017 11:40
  0
  1013
Ана халос! «Барселона» Месси шартларини бажаришга мажбур бўлган

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳужумчиси Лионель Месси ёзда Англиянинг “Манчестер Сити” клубидан жуда катта миқдорда таклиф олган, лекин футболчи “шаҳарликлар”нинг ушбу таклифига рад жавобини берган экан.

Маълум бўлишича, манчестерликлар “Барселона” етакчисининг Англияга кўчиб ўтиши учун, 100 млн евро эвазида кўтарма пуллари ва йилига 50 млн евро маош бериш бўйича таклиф юборишган. 

Каталония клуби ҳам Мессининг янги шартномасидаги бандларга кўра юқорида келтириб ўтилган миқдор бўйича маош тўлаши кераклиги қайд этилган. Агар “Барселона” Мессининг янги тузилган шартномасидаги йиллик маошини 50 млн еврога кўтармаганида, футболчи ўйлаб ҳам кўрмасдан каталонияликлар билан амалдаги шартномасини узайтирмаслигини айтиб ўтган. 

Натижада “Барселона” раҳбарияти Мессининг йиллик маошини 50 млн еврога оширган ва у билан янги шартномага имзо чекишган. Шунингдек, “Барселона” Месси билан тузилган янги шартномада унинг имиж ҳуқуқларидан келадиган пулларни ҳам ўзининг ҳисоб рақамига ўткизиш масаласини ҳисобга олган.

Маълумот учун, Лионель Мессининг янги шартномасидаги трансфер нархи 700 млн еврони ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, яқинда “Барселона” тажрибали футболчи билан амалдаги шартномани узайтирганди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz