Қайднома

Қидирув

Гвардиола: «Шахтер“ ва “Манчестер Юнайтед“ни мағлуб этишга ҳаракат қиламиз»

Гвардиола: «Шахтер“ ва “Манчестер Юнайтед“ни мағлуб этишга ҳаракат қиламиз»

  06.12.2017 11:45
  0
  720
Гвардиола: «Шахтер“ ва “Манчестер Юнайтед“ни мағлуб этишга ҳаракат қиламиз»

Англиянинг “Манчестер Сити” жамоаси бош мураббийи Хосеп Гвардиола ЕЧЛнинг сўнгги тури доирасида “Шахтёр”га қарши ўйиндан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди.

“Ҳар доим ҳам энг яхши футбол натижани кафолатламайди. Ҳа, биз ҳаракат қилиб, кўплаб вазиятлар яратяпмиз. ЕЧЛдан чиқиб кетиш учун эса 45 дақиқа ёмон ўйин кифоя қилади. Натижа барчасидан муҳим. Сўнгги ўйинларда ўзимиздан яхшироқ таассуротлар қолдира олмаяпмиз. Бироқ мен учун жамоанинг мана шундай ўйини жуда мухим. Футболда натижа ҳар қандай чиройли ўйиндан устун.

Таъкидлайман, Харьковга ғалаба учун келдик. Эртага зафар қучишни истаймиз. Шунингдек, дам олиш кунлари “Манчестер Юнайтед” билан баҳс бор. Биз эртами кечми мағлуб бўламиз. Бироқ олдиндаги ушбу икки беллашувда рақибларни тор-мор этмоқчимиз”, - дейди Пеп.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz