Қайднома

Қидирув

Улар келишиб олишди! Икарди ва ниҳоят «Реал»га ўтади

Улар келишиб олишди! Икарди ва ниҳоят «Реал»га ўтади

  06.12.2017 19:19
  0
  787
Улар келишиб олишди! Икарди ва ниҳоят «Реал»га ўтади

Италиянинг “Интер” клуби ҳужумчиси Мауро Икарди қишги трансферлар мавсумида “Реал” клуби футболчисига айланади.

Бу ҳақда таниқли испаниялик журналист Пипи Эстрада “El Chiringuito” телекўрсатувидаги чиқишида айтиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, жамоалар Икардининг трансфери бўйича ўзаро келишувга эришишган.

Аниқроғи, “Реал” аргентиналик футболчи трансфери учун италияликларга 80 миллион евро эвазида пул ўтказиб беради. Шунингдек, яна 12 миллион евро мукофот пули сифатида тақдим этилади. Футболчининг “Реал”даги йиллик маоши 9 миллион еврона ташкил этиб, унинг имиж ҳуқуқларидан келадиган фойданинг 30 фоизи Икардига қўшимча мукофот сифатида берилади.

Катта эҳтимол билан Икарди “Реал” декабрь ойининг сўнгги кунлари “Реал”да тиббий кўрикдан ўтади. Маълумот учун, Икарди яқинда “Интер” футболчиси сифатида 94-голини урди ва клубнинг энг яхши тўпурарлар рўйхатида кучли ўнталикка кирди.

“Интер” тарихидаги энг яхши тўпурар Жузеппе Меацца бўлиб, унинг ҳисобида 284 та гол бор. Бундан ташқари, Мауро жорий мавсум Италия “А” сериясининг 15-туридан сўнг

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лондоннинг “Челси” клуби ярим ҳимоячиси Эден Азар жамоаси таклиф этган янги шартномани рад этиб, “қироллик клуби” сафига ўтишни истаётганини айтиб ўтганди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz