Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тайландга жўнаб кетди

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тайландга жўнаб кетди

  07.12.2017 21:19
  0
  855
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тайландга жўнаб кетди

Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси шу йилнинг 30 ноябрь куни Тошкент шаҳрида ўқув-машғулотлар йиғинига киришгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

7 декабрга қадар Тошкент темир йўллари муҳандислари институти стадионида машғулот олиб борган Равшан Ҳайдаров шогирдлари бугун Тайландга жўнаб кетишди.

Бош мураббий Тайландга жами 23 нафар футболчини олиб кетди. Қуйида улар билан танишиш мумкин.

Дарвозабонлар: Дилшод Ҳамроев (“Навбаҳор”), Ботирали Эргашев (“Пахтакор”), Раҳимжон Давронов (“Машъал”);

Ҳимоячилар: Достон Турсунов (“Нефтчи”), Исломжон Қобилов (“Бунёдкор”), Ҳусниддин Ғофуров (“Нефтчи”), Аббосжон Отахонов (“Навбаҳор”), Ҳожиакбар Алижонов (“Пахтакор”), Нодир Йўлдошев (“Пахтакор”), Ойбек Рустамов (“Қўқон-1912”);

Ярим ҳимоячилар: Одил Ҳамробеков (“Насаф”), Азизжон Ғаниев (“Насаф”), Жавоҳир Сиддиқов (“Қўқон-192”), Жасурбек Яхшибоев (“Пахтакор”), Дониёр Нарзуллаев (“Насаф”), Шароф Муҳитдинов (“Насаф”), Хуршид Ғиёсов (“Бунёдкор”), Суҳроб Нуруллоев (“Пахтакор”), Абдужамол Исроилов (“Нефтчи”);

Ҳужумчилар: Азизбек Аманов (“Локомотив”), Забиҳилло Ўринбоев (“Пахтакор”), Бобир Абдихолиқов (“Насаф”), Андрей Сидоров (“Қўқон-1912”).

У ерда вакилларимиз 9-15 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган “М150 Cup-2017” халқаро мусобақасида иштирок этишади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзолари “B” гуруҳида Мяньма ва Вьетнам терма жамоаларига қарши баҳс олиб боришади.

“А” гуруҳидан эса Тайланд, КХДР ва Япониянинг 23 ёшгача бўлган футболчилардан иборат терма жамоалари жой олишган. Эслатиб ўтамиз, Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси келаси йилнинг январь ойида Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида иштирок этади.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz