Қайднома

Қидирув

Роналду ҳиссиётлари, ўғли ва «ПСЖ»га ўтиши ҳақида

Роналду ҳиссиётлари, ўғли ва «ПСЖ»га ўтиши ҳақида

  08.12.2017 16:24
  0
  820
Роналду ҳиссиётлари, ўғли ва «ПСЖ»га ўтиши ҳақида

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, бугун 8 декабрь куни Мадриднинг “Реал” клуби футболчиси Криштиану Роналду “France Football” нашри томонидан бериладиган “Олтин тўп” совринининг бешинчи марта соҳибига айланди.

Ўзининг энг асосий рақобатчиси Лионель Месси билан ушбу совринлар бўйича тенглашиб олган Роналду тақдирлаш маросимида бир қанча қизиқарли фикрларни билдириб ўтди.

Ҳиссиётлари ҳақида

“Бу фаолиятимдаги энг фантастик лаҳза. Буни анчадан буён кутаётган эдим.

Мураббийлар ҳақида

Ҳаммадан ҳар ҳал дарсларни оламиз. Фергюсон, Анчелотти, Зидан, Сантушлар билан ишлаш – одамга ҳузур бағишлайди.

Мураббий жамоанинг етакчиси. Уларни ҳурмат қилиш керак. Уларнинг барчаси мен учун намунадир. Шунинг учун ҳам ҳар доим ғалабага эришамиз.

Ўзимнинг собиқ мураббийларим ва ҳамкорларим, “Реал” президенти ва оиламга миннатдорчилик билдираман. Мен дунёда энг яхши бўлишни истайман.

Ўғли ҳақида

Унинг ўйинлари менга ёқади. Криштиануда қандайдир ўзгачалик бор. Бироқ унга босим ўтказмайман. Чунки ҳали жуда ҳам ёш.

Эйфель минорасидаги тақдирлаш маросими ҳақида

Бу ақлга сиғмайди. Бироз совуқроқ бўлди, бу борада ҳам тажриба олиш керак.

“ПСЖ”га ўтиши ҳақида

Йўқ, мен “Реал”да бахтлиман ва шу ерда қолишни истайман. Агарда иложи бўлса, Мадридда фаолиятимни якунлайман.

Ёшлигидаги кумири ҳақида

Менда улардан жуда ҳам кўп. Ҳар доим спортнинг барча турларида одамни яхши спортчи бўлишна ундайдиган шаҳсларни қидирганман: “Формула-1”, баскетбол, гольф...

Килиан Мбаппе ҳақида

Мотивацияни сақлаб ҳар доим олдинга интилиш керак. Ҳар куни эрталаб уйқудан турганингдан кейин сенга футбол ўйнаш имкони берилади. Сен бундан ҳар доим усталик билан фойдалан.

Мен Мбаппега хабар юбордим. Унда ақлбовар қилмас иқтидор ва потенциал бор. Бироқ барчаси унинг миясига боғлиқ. Бироқ Килиан – кейинги “Олтин тўп”ни ютишга қодир инсон бўлади”, - дея сўзларини якунлади.

Маълумот учун, Роналду 2008, 2013, 2014 ва 2016 йилларда “Олтин тўп”ни қўлга киритган. Айни дамда унинг рақобатчиси Лео Мессида ҳам бу совринлар 5 тани ташкил этмоқда.

2016/2017 йил мавсумидаги натижаларига кўра, Роналду Европа Чемпионлар лигаси ғолиби (энг яхши тўпурар – 12 гол), Испания чемпиони (29 учрашувда 25 гол), клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби (энг яхши тўпурар – 4 гол), УЕФА Суперкубок ва Испания Суперкубоки соҳиби бўлди.

Шунингдек, Роналду Португалия терма жамоаси билан Россияда ўтган Конфедерациялар кубоги мусобақасида бронза медалларига эга чиққанди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz