Қайднома

Қидирув

ОФК: OЧЛ ғолиби энди 4 миллион доллар олади...

ОФК: OЧЛ ғолиби энди 4 миллион доллар олади...

  08.12.2017 19:09
  0
  763
ОФК:  OЧЛ ғолиби энди 4 миллион доллар олади...

Осиё футбол конфедерацияси қитъа клубларининг энг нуфузли мусобақаси бўлмиш Осиё Чемпионлар Лигаси ва ундан кейинги ўринда турувчи ОФК Кубоги мусобақасининг мукофот пулларини оширди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар берди.

Фото: ОФК

«Локомотив» Чемпионлар Лигасида Қатарнинг энг кучли клуби билан бир гуруҳдан жой олди

Бунгача ОЧЛда ғолиб чиққан жамоалар 3 миллион АҚШ доллари олиб келаётган бўлса, эндиликда ғолиб 4 миллионга эга чиқади. Финалда тўп сурган жамоа эса 2 миллионлик бўлади. Қайд этиш керак, Ўзбекистон клублари шу вақтга қадар финалга етиб бора олмаган. Ҳозиргача «Пахтакор» ва «Бунёдкор» клубларига 2 мартадан ярим финалда тўп суриш бахти насиб қилган.

Ташкилот сўзларига кўра, мукофот пуллари борасида ОЧЛ фақатгина Европа Чемпионлар Лигасидан ортда. Қолган қитъа клублари ўртасидаги турнирлар бу борада Осиё қитъаси билан рақобатлаша олмайди.

Келаси мавсум ОЧЛда «Локомотив», «Насаф» ва «Пахтакор» каби Ўзбекистон клублари иштирок этади. Агар улар гуруҳ босқичини муваффақиятли босиб ўтса, 100 минг долларга эга чиқади. Авваллари бу кўрсаткич 80 мингни ташкил этарди.

«Пахтакор» Чемпионлар Лигасида «Ал-Гарафа»га, «Насаф» эса «Ал-Файсалий»га рақиб бўлди

Чорак финалга етиб борилгани учун 150 минг доллар ваъда қилинган, ярим финал иштирокчилари эса 250 минг АҚШ долларини ўзиники қилиб олади.


Манба: daryo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz