Қайднома

Қидирув

«Реал» «Севилья»ни шунчаки янчиб ташлади

«Реал» «Севилья»ни шунчаки янчиб ташлади

  09.12.2017 21:49
  0
  585
«Реал» «Севилья»ни шунчаки янчиб ташлади

Испания Ла-Лигасининг 15-туридан ўрин олган “Реал” ҳамда “Севилья” клублари ўртасидаги учрашув якунига етди. Учрашув мадридликларнинг йирик 5:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Дастлаб, 3-дақиқада Начо ҳисобни очди, орадан, 20 дақиқа ўтиб, Роналду ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. 31-дақиқада Роналду белгиланган пенальтини тўғри амалга ошириб, ўйинда дубль қайд этди. Шунингдек, Кросс ва Ашраф Ҳакими каби футболчилар ҳам биринчи бўлим якунига қадар ўз номларини таблога ёздириб қўйишди.

Иккинчи бўлимда эса ҳисоб очилмади ва шу тариқа “Реал” ўз майдонида “Севилья”ни янчиб ташлади.

Реал Мадрид – Севилья 5:0.

Голлар: 1:0 – 3 Начо, 2:0 – 23 Роналду, 3:0 – 31, пенальти Роналду, 4:0 – 38 Кроос, 5:0 – 42 Ҳакими.

Реал Мадрид – Навас, Вальехо, Марсело, Хакими, Начо, Васкес, Кроос (Льоренте, 63), Модрич (Себальос, 71), Асенсио, Бензема, Роналду (Иско, 76).

Севилья – Рико, Кьер, Кароль, Меркадо, Лангле, Васкес (Гайс, 71), Писарро, Навас, Банега (Крон-Дели, 81), Нолито (Сарабия, 57), Муриэль.

Огоҳлантиришлар: Навас (31), Банега (37).


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz