Қайднома

Қидирув

«Бунёдкор» мураббийи нега ўзини ўлдирди?

«Бунёдкор» мураббийи нега ўзини ўлдирди?

  10.12.2017 10:55
  0
  1318
«Бунёдкор» мураббийи нега ўзини ўлдирди?

Тошкент шаҳар прокуратураси KUN.UZ сўрови бўйича иккита даҳшатли жиноятлар тафсилотларига тўхталди. 9 декабрь куни бўлиб ўтган матбуот брифингида прокуратура расмий вакили Бобир Деҳқонов “Бунёдкор” футбол академиясида мураббий бўлиб ишлаган А.Р.нинг ўз жонига қасд қилиши ҳамда вафот этиши бўйича қуйидагиларни маълум қилди. 

Фото: Бобир Деҳқонов/Kun.uz

“2017 йил 12 ноябрь куни соат 11 ларда Сергели туман Сергели 4-мавзе, 143-уйнинг ётоқхонасида жойлашган ювиниш хонасидан А.Р.нинг мурдаси тан жароҳатлари билан топилган.

Суд-тиббий экспертизасининг 12 ноябрдаги хулосасига кўра, марҳумнинг ўлимига бўйин соҳасининг кесилган яраси, ўнг уйқу артерияси, венасининг қалқонсимон тоғайининг кесилиши, ташқи қон кетиши сабаб бўлган. 

Мазкур ҳолат бўйича Сергели туман прокуратураси 12-ноябрь куни ЎзР ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноий иш қўзғатилган. Кейинчалик мазкур иш ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўйича шаҳар прокуратураси бўлимига берилган.

Жиноий иш бўйича малакали терговни олиб бориш учун тажрибали терговчилар гуруҳи ташкил этилиб, улар томонидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

Тошкент шаҳар прокуратурасининг ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими тергов ишларини олиб бормоқда. Марҳумнинг ўлими юзасидан 2017 йил 13 ноябрда қўшимча суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Шу куни воқеа жойидан 112 та бармоқ изи, бир дона ошхона пичоғи, қон қолдиғи ва 2 дона соч толаси ашёвий далиллар сифатида олинган бўлиб, ушбулар бўйича суд-биология экспертизаси тайинланган.  

Жиноий иш бўйича марҳумнинг яқин қариндошлари, ёнқўшнилари, оила аъзолари, “Бунёдкор” футбол академиясида бирга ишлаган ҳамкасблари ҳолат юзасидан гувоҳ сифатида сўроқ қилинган.

Марҳум фойдаланиб келган телефон олиниб, унинг сўнгги бор кимлар билан мулоқотда бўлгани, СМС хабарлар алмашгани бўйича рўйхат олиниб, жиноий ишга тикилган ва бу борада ҳам текширув ишлари олиб бориляпти. 

Бундан ташқари, марҳум истиқомат қилаётган уйнинг ёнқўшнисида кўча томонга ўрнатилган кузатув камераси бўлган. Ушбу мослама хотирасига ёзилган видеолавҳалар олиниб, текширилмоқда.

Аммо, унда марҳумнинг уйига, ёнтомондаги қурилиши тугалланмаган 140-уйга 11 ноябрь соат 19 дан 12 ноябрь эрталаб 9 гача бегона одамлар кириб-чиққани аниқланмаган.

Шу билан бирга, олинган пичоқда марҳумнинг бармоқ излари борлиги, пичоқ А.Р.нинг хонадонидаги хориждан келтирилган пичоқлар тўпламига тегишли экани аниқланган.

Айни вақтда тергов ишлари давом этмоқда. Бироқ унинг ўз жонига нима учун қасд қилгани жумбоқлигича қолаяпти”, -дея баён қилди Тошкент шаҳар прокуратураси расмий вакили Бобир Деҳқонов. 


Манба: www.kun.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz