Қайднома

Қидирув

Одил Аҳмедовдан наманганлик ёш футболчиларга беғараз совға

Одил Аҳмедовдан наманганлик ёш футболчиларга беғараз совға

  10.12.2017 13:45
  0
  902
Одил Аҳмедовдан наманганлик ёш футболчиларга беғараз совға

Наманган шаҳридаги футболга ихтисослаштирилган 15-давлат мактаб-интернатида янги барпо этилган мини-футбол стадиони фойдаланишга топширилди. 
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда вилоят ва Наманган шаҳар ҳокимлиги масъул ходимлари, давлат ва жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, спортчилар иштирок этди. 

 

Мамлакатимизда спорт, хусусан, футбол, айниқса, болалар футболини ривожлантириш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, замонавий стадионлар барпо этиш, халқаро майдонда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга қодир ёшларни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. 

– Мустақиллигимизнинг дастлабки йилларидан болалар спортини ривожлантириш давлатимизнинг доимий эътиборида бўлиб келаётгани ютуқларимиз асосидир, – дейди Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг Наманган вилоятидаги вакили Ш.Қорабоев. – Ўтган йилларда вилоятимизда ҳам ўнлаб замонавий спорт иншоотлари, болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари барпо этилди. Уларда тобланаётган ёшлар орасидан қитъа ва жаҳон чемпионлари, Олимпиада совриндорлари етишиб чиқмоқда. Мазкур стадион ҳам ёшлар учун мана шундай босқич вазифасини ўтайди. 

 

“Стадион строй” хусусий корхонаси томонидан қурилган мини- стадион таниқли футболчи, Ўзбекистон миллий терма жамоаси етакчиси Одил Аҳмедовнинг беғараз ҳомийлигида барпо этилди.

– Мен ҳам футбол бўйича илк сабоқни шу мактаб-интернатда олганман. Спортда эришган ютуқларимда бу ердаги устоз-мураббийларнинг хизматлари катта, – дейди О.Аҳмедов. – Футболимизнинг келажаги шу каби бошланғич спорт мактабларида ўқиётган укаларимизга боғлиқ. Ишонаман, бундай мактаблардан келгусида миллий футболимизнинг халқаро майдондаги нуфузини юксалтирадиган ёшлар етишиб чиқади. 

Тадбирда мактаб-интернат тарбияланувчилари учун машҳур футболчининг тўп ва спорт кийимларидан иборат совғалари топширилди. Маросимда Наманган вилояти ҳокими Х.Бозоров сўзга чиқди. 

  Акрамжон Сатторов, Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА 


Манба: uza.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz