Қайднома

Қидирув

«Манчестер Сити» «Олд Траффорд»да «Манчестер Юнайтед»дан устун келди

«Манчестер Сити» «Олд Траффорд»да «Манчестер Юнайтед»дан устун келди

  10.12.2017 21:34
  0
  575
«Манчестер Сити» «Олд Траффорд»да «Манчестер Юнайтед»дан устун келди

Англия Премьер-Лигасининг 16-туридан ўрин олган “Манчестер Юнайтед” ҳамда “Манчестер Сити” жамоалари ўртасидаги марказий учрашув якунига етди. Унда меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Дастлаб, 43-дақиқада Давид Сильва жарима майдончасида бир ўзи қолиб  кетиб, ҳисобни очди. Орадан беш дақиқа ўтиб Маркус Рэшфорд Фабиан Делфнинг хатоси эвазига Эдерсонни доғда қолдирди.

Жамоалар танаффусга айнан шу ҳисобда чиқиб кетишди. Иккинчи бўлимнинг 54-дақиқасида ҳимоячи Николас Отаменди худди биринчи голдаги сингари Лукакунинг хатосидан сўнг “Сити”нинг иккинчи голини урди.

Шундан сўнг, “Манчестер Юнайтед” майдонга Златан Ибрагимович ва Хуан Маталарни туширди. Лекин “Сити” қаршилигини ушбу футболчилар ҳам синдира олишмади ва натижада “шаҳарликлар” “Манчестер Юнайтед”нинг ўз майдонидаги 40 талик мағлубиятсиз сериясига якун ясаб навбатдаги уч очкони қўлга киритишди.

АПЛ, 16-тур.

Манчестер Юнайтед – Манчестер Сити 1:2.

Голлар: 0:1 – 43 Сильва, 1:1 – 45 Рэшфорд, 1:2 – 54 Отаменди.

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Рохо (Линделеф, 46), Смоллинг, Валенсия, Янг, Эррера (Мата, 82), Матич, Лингард (Ибрагимович, 76), Рэшфорд, Лукаку, Марсьяль.

Манчестер Сити – Эдерсон, Компани (Гюндоган, 46), Отаменди, Уокер, Делф, Сильва, Фернандиньо, Стерлинг, де Брюйне, Сане (Бернарду Силва, 88), Габриэл Жезус (Мангаля, 59).

Огоҳлантиришлар: Уокер (4), Рохо (36), Рэшфорд (63), Сильва (73), Эррера (79), Янг (90).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz