Қайднома

Қидирув

Зидан: «Карвахалнинг дисквалификацияси юзасидан апелляция берамиз»

Зидан: «Карвахалнинг дисквалификацияси юзасидан апелляция берамиз»

  12.12.2017 02:41
  0
  460
Зидан: «Карвахалнинг дисквалификацияси юзасидан апелляция берамиз»

УЕФА «Реал» ҳимоячиси Даниэль Карвахални ЧЛ доирасида АПОЭЛга қарши кечган учрашув (6:0)да атайин сариқ карточка олганликда айблаб, 2та ўйинга дисквалификация қилганди.

«Мадрид» бош мураббийи Зайниддин Зиданнинг айтишича, клуб бу қарор юзасидан апелляция беради:

«Футболчининг атайин «сариқ» олганини исботлаш қийин. Ишончим комил, Карвахаль ўша вазиятга спортга зид ҳаракатни амалга оширмаганди. У сариқ карточка олишни истамаган.

Шундай экан, бу борада апелляция берамиз ва умидвормизки, жазо бекор қилинади. Акс ҳолда, бизга нисбатан адолатсизлик бўлади...».

Айтиш жоиз, Карвахаль «Боруссия» Д. клуби билан бўлган учрашув (3:2)ни ўтказиб юборди ва агар дисквалификация ўз кучида қолса, «плей-офф» доирасидаги илк учрашувда ҳам иштирок этолмайди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz