Қайднома

Қидирув

Оливьер Жирудан ноёб рекорд

Оливьер Жирудан ноёб рекорд

  12.12.2017 11:56
  0
  499
Оливьер Жирудан ноёб рекорд

Куни кеча Англия Премьер Лигасининг 16-тури доирасида "Арсенал" клуби сафарда "Саутгемптон" жамоасига қарши баҳс олиб борди. 

1:1 ҳисобида якунланган ўйиннинг 88-дақиқасида Оливье Жиру боши билан гол уриб, "канонирлар"ни мағлубиятдан қутқариб қолди. У ўйиннинг 72-дақиқасида Александр Ляказетт ўрнига майдонга тушганди.

Шу тариқа, 31 ёшли футболчи битта клуб сафида захирадан ўйинга қўшилгандан кейин урилган голлар сони бўйича АПЛ рекордни такрорлади. Жиру энди Уле-Гуннар Сульшер билан тенглашиб олган, бу норвегиялик собиқ футболчи ҳам "Манчестер Юнайтед" учун ўйинларда захирадан тушиб, 17 марта гол урганди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz