Қайднома

Қидирув

«Пахтакор»: U-16 жамоаси ЎФФ Кубогини ғалаба билан бошлади

«Пахтакор»: U-16 жамоаси ЎФФ Кубогини ғалаба билан бошлади

  12.12.2017 20:06
  0
  561
«Пахтакор»: U-16 жамоаси ЎФФ Кубогини ғалаба билан бошлади

2001 йилда таваллуд топган тарбияланувчиларимиз ЎФФ Кубоги 1-турида "Спартак"ни йирик ҳисобда доғда қолдиришди.

12-17 декабрь кунлари Ўзбекистон футбол федерациясининг сунъий қопламали майдонида 2001 йилда туғилган ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон Футбол Федерацияси Кубоги мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Мусобақада жами 8та жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этмоқда. "А" гуруҳидан ўрин олган жамоамиз 1-турда "Спартак" билан майдонга тушиб, 7:0 ҳисобида зафар қучишди.

Сергей Токов бошчилик қилаётган "Пахтакор" гуруҳда қолган учрашувларда "Фарғона" ва "Бунёдкор" билан беллашади.

ЎФФ Кубоги мусобақасини ўтказишдан асосий мақсад янги ташкил этиладиган Ўзбекистон U-19 терма жамоаси учун номзодларни саралаб олишдан иборат бўлиб, бир қатор селекционерлар турнирни кузатиб боришмоқда.


Манба: www.pakhtakor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz