Қайднома

Қидирув

Роналду Бензема ва Бэйлларга юқори баҳо бермоқда...

Роналду Бензема ва Бэйлларга юқори баҳо бермоқда...

  13.12.2017 15:28
  0
  503
Роналду Бензема ва Бэйлларга юқори баҳо бермоқда...

Португалиялик футболчи Криштиану Роналду «Реал» билан тузган шартномасини узайтиришни истамаяпти. У битимни тезроқ бекор қилиш мақсадида ўзига белгиланган товон пулини камайтиришни кўзламоқда, дея хабар беради El Chiringuito.

Нашр берган хабарга кўра, «Реал» Роналдуга янги шартнома таклиф қилмаган, футболчининг ўзи ҳам янги келишув имзолаш учун музокаралар олиб боришни истамаяпти. Португалиялик футболчининг юристлари футболчи клубни тезроқ тарк этиши учун «Реал» билан унинг товон пулини камайтириш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

«Реал» президенти Флорентино Переснинг «Олтин тўп» топшириш маросими вақтида эътиборини Неймарга қаратиб, унга «Агар «Олтин тўп»га эга чиқмоқчи бўлсанг, «Реал»га кел», дея йўллаган мурожаати Роналдунинг нафсониятига теккан ва у жамоани тарк этиш бўйича якуний қарорга келган. 32 ёшли Роналдунинг «Реал» билан тузган амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзида ниҳоясига етади. Шартномани муддатидан олдин бекор қилиш учун тўланадиган товон пули миқдори эса миллиард еврони ташкил қилади.

Айтганча, Роналду, матбуотда BBC ибораси билан машҳур бўлган ҳужумчилар учлиги ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди. Кейинги вақтларда ушбу учлик жуда кам ўйинларда бирга ҳаракат қилмоқда. Бензема ва Бэйл тез-тез жароҳат олди, Роналду эса маълум бир вақтни дисквалификация туфайли ўтказиб юборди.

«Менга тўлиқ таркибда бўлишимиз ёқади. Бэйл ва Бензема соғайиб кетишини истайман. Бундан ташқари, жамоадошларимдан ҳеч ким жароҳат олишини хоҳламайман. BBC учлиги яна бирга ҳаракат қилса, зўр бўларди. Биз биргаликда кўп нарсага қодирмиз. Гарет ва Карим – худди мен каби ҳужумчилардир. Бизнинг жамоада ярим ҳимоя ва ҳимояда ҳам муҳим бўлган футболчилар бор. Улар ҳам клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзларини кўрсатиши мумкин. Бу ўйинларда «BBC» учлиги ҳаракатланса ажойиб бўларди», - дея португалиялик сўзларини келтирган AS нашри.

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати БААда бўлиб ўтмоқда. Мадрид жамоасининг ярим финалдаги рақиби мезбон жамоа «Ал-Жазира»дир. Иккинчи ярим финалда Бразилиянинг «Гремио» клуби Мексиканинг «Пачука» клубини енгиб, финалга чиққан.


Манба: kun.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz