Қайднома

Қидирув

Бош ҳакам ва лайнсменларни аттестациядан ўтказиш жараёни бўлиб ўтмоқда

Бош ҳакам ва лайнсменларни аттестациядан ўтказиш жараёни бўлиб ўтмоқда

  15.12.2017 14:35
  0
  487
Бош ҳакам ва лайнсменларни аттестациядан ўтказиш жараёни бўлиб ўтмоқда

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Футбол Федерацияси ходимлар малакасини ошириш, ўз касбининг мутахассиси бўлган инсонлар федерация таркибида ишлашини таъминлаш мақсадида, юртимиздаги мураббийлар, ҳакамлар ва вилоят футбол федерациялари ходимларини аттестациядан ўтказилиши белгиланганди.

Шунга кўра, ноябрь ойида фойдаланишга топширилган пойтахтимиздаги енгил атлетика марказида Ўзбекистон Футбол Федерациясининг аттестация бўйича комиссияси томонидан Олий лига ва Биринчи лигада фаолият юритувчи жами 56 нафар бош ҳакамлар ва лайнсменлар аттестациядан ўтказилмоқда. Бугун куннинг биринчи ярмида ҳакамлар жисмоний машқлар бўйча синов топширдилар. Махсус комиссия уларнинг жисмоний ҳолати, чидамлилигини текширувдан ўтказди.

Куннинг иккинчи ярмида эса ҳакамлар "Чиғатой" спорт базасида видеоматериаллардан тайёрланган тестларни топширадилар. Бундан ташқари, улардан ФИФА томонидан футбол қоидаларига киритилган баъзи янги ўзгаришлар бўйича ёзма имтиҳон ҳам олинади.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz