Қайднома

Қидирув

«ПСЖ» сафарда йирик ғалабага эришди. Неймардан дубль!

«ПСЖ» сафарда йирик ғалабага эришди. Неймардан дубль!

  16.12.2017 23:26
  0
  483
«ПСЖ» сафарда йирик ғалабага эришди. Неймардан дубль!

Франция чемпионатининг 18-туридан ўрин олган "Ренн" - "ПСЖ" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда 1:4 ҳисоби қайд этилиб, парижликларнинг йирик ғалабаси билан якун топди.

Меҳмонлар сафида Неймар дубль қайд этган бўлса, Килиан Мбаппе ва Эдинсон Каванилар бир мартадан рақиб дарвозабонини доғда қолдирдилар. “Рен”нинг ягона жавоб тўпига Ндомбе Мубеле муаллифлик қилди.

Эътиборлиси жамоалар ўйинни камчиликда тугатдилар: мезбонлар сафида Бенжамен Андре четлатилган бўлса, парижликлардан Преснел Кимпембе иккита сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

Шу тариқа, “ПСЖ” ушбу ғалабадан сўнг Франция чемпионатидаги пешқадамлигини янада мустахкамлади.

Франция чемпионати, 18-тур

Ренн – ПСЖ 1:4 (0:2, 1:2)

Голлар: 0:1 – 4 Неймар, 0:2 – 17 Мбаппе, 1:2 – 53 Мубеле, 1:3 – 75 Кавани, 1:4 – 76 Неймар.

Ренн – Коубек, Данзе (Юну, 55), Бенсебайни, Ньяньон, Мешер, Амальфитано (Желен, 66), Буриго, Леа Силики, Андре, Траоре, Мубеле (Хазри, 54).

ПСЖ – Ареоля, Маркиньос, Берчиче, Дани Алвес, Кимпембе, Верратти, Ло Чельсо (Пасторе, 80), Дракслер (Мотта, 74), Неймар, Мбаппе, Кавани.

Огоҳлантиришлар: Траоре (32), Кимпембе (42), Андре (54), Ло Чельсо (73), Хазри (78).

Четлатишлар: Андре (63), Кимпембе (89).


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz