Қайднома

Қидирув

«Пахтакор» ўсмирлари — ЎФФ Кубоги мусобақаси ғолиби

«Пахтакор» ўсмирлари — ЎФФ Кубоги мусобақаси ғолиби

  17.12.2017 16:08
  0
  667
«Пахтакор» ўсмирлари — ЎФФ Кубоги мусобақаси ғолиби

2001 йилда туғилган ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон Футбол Федерацияси Кубоги мусобақаси ўз якунига етди.

Финалда "Пахтакор" жамоаси "Бунёдкор" жамоасига қарши майдонга тушиб, кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва мусобақа бош совринини қўлга киритди.

Финал учрашувидан сўнг ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Ўзбекистон Футбол Федерациясининг раҳбарлари ва масъул ходимлари йиғилганларга мукофотларни топширишди.

Мусобақанинг "Энг яхши дарвозабони" сифатида "Пахтакор" аъзоси Дилшод Йўлдошев топилди. "Бунёдкор" жамоаси футболчиси Иброҳим Иброҳимов мусобақанинг энг яхши футболчиси бўлди. Турнир тўпурари учун ажратилган соврин "Нефтчи" аъзоси Аслиддин Тоштемировга насиб этди. "Fair play" соврини эса "Машъал" жамоасига топширилди.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz