Қайднома

Қидирув

Бердиев, Бикмаев барчадан баланд ёхуд «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 101-сонида

Бердиев, Бикмаев барчадан баланд ёхуд «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 101-сонида

  18.12.2017 09:17
  0
  685
Бердиев, Бикмаев барчадан баланд ёхуд «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 101-сонида

Қадрли футбол ишқибозлари «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг сешанба сонида бир-биридан қизиқарли мақолаларни мутолаа қилишингиз мумкин. Эсклюзив материаллар, таҳлил ва суҳбатлар  ҳам сизни бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.

Демак, газетамизнинг 101-сонида нималарни ўқиш мумкин?

- Англамаган, эсанкираганларга «қизил карточка»

Таниқли шоир, футболнинг ашаддий мухлиси Усмон Азим бир вақтлар барчага тенг нур сочмагани учун қуёшга «виговор» эълон қилганди. Шоир ўша шеърий баёноти орқали аслида жамиятдаги адолатсизликларга қарши исёнини ифодалаган, албатта...

- Аввалгиларига ўхшамас

МАВСУМ-2017 ҚАҲРАМОНЛАРИНИ ТАҚДИРЛАШ МАРОСИМИ ҲАҚИДА

- Забиҳилло Ўринбоев: «Ғолибона юришни Осиё чемпионатида давом эттирамиз»

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U-23) Таиланднинг Бурирам шаҳридан халқаро турнир ғолиби сифатида қайтди. Терма жамоа сардори Забиҳилло Ўринбоев эса финалнинг энг яхши футболчиси, деб топилди.

Қолаверса, у 4та гол билан М-15 Cupнинг энг яхши тўпурарига аталган совринга ҳам эга чиқди. Терма жамоамиз делегацияси Тошкентга қайтгач, айнан Забиҳиллони тортиб турнир таасуротлари билан қизиқдик.

- Охирги 8 йил маҳсули

Сўнгги 8 мавсум статистикаларини умумлаштирсак, атиги 11 нафар футболчи 50тадан кўпроқ гол ургани ойдинлашади...

- «Бунёдкор»нинг катта камчилиги нима?

Якунланган мавсум «Бунёдкор» учун текис ўтгани йўқ. «Қалдирғочлар» чемпионатни 4-ўринда якунлаб, совринсиз қолишди. Боз устига, Ўзбекистон кубоги финал учрашувида ташаббусга эга бўла туриб, «Локомотив»га имкониятни бой беришди.

Оқибатда ОЧЛ йўлланмаси «Пахтакор»га насиб этди. Хуллас, «Бунёдкор» ўз тарихида илк бор қитъанинг энг нуфузли клублар турнирида иштирок этмайдиган бўлди.

Бунга биринчи даврада меъёридан кўп очко йўқотилгани сабабдир. Жамоанинг истеъдодли ҳимоячиси Рустам Ашурматов бу борада қандай фикрда? Қизиқсангиз, марҳамат, унинг интервьюсига эътибор қаратинг.

- «Супер»га мослаш «Про»

Ўзбекистон чемпионати янги йилдан буткул бошқача қиёфага киришидан умидвормиз, албатта.

- Қайси клуб қимматроқ?

Сайёрамиздаги клублар орасида энг қиммати қайси экани ҳар доим мухлису мутахассисларни қизиқтириб келган. Одатдагидек, бу борада турли даврларда Европанинг «кучли бешлик» чемпионатлари вакиллари пеш-қадамлик қилиб келишган.

Бир сафар «Реал» энг юқори ўринда кўрсатилса, бошқа сафар «Барселона», кейинги рўйхатларда эса «Манчестер Юнайтед» ва «Бавария» номига кўзимиз тушган. Хўш, Ўзбекистонда бу борада қайси жамоа етакчи?

- Темур Копадзе: «Чиройли кетиш ҳам бир санъат»

Ўзбек футболининг энг номдор вакилларидан бири, Ўзбекистон терма жамоаси сафида 119та учрашув ўтказган Темур Кападзе футболчилик фаолиятини тугатди.

Якунланган мавсумни «Локомотив» жамоаси сардори сифатида ўтказган фарғоналик футболчи ўтган йилда бўлгани каби «темирйўлчилар» сафида «олтин дубл»га эришди. Биз фаолиятидаги сўнгги расмий ўйинини ўтказган футболчини суҳбатга чорладик.

- Мухлислар масаласида ўсиш борми?

Soccerway.com интернет порталида Осиёнинг қатор миллий биринчиликлари қатори Ўзбекистон олий лигаси ҳақида ҳам турли маълумотлар берилган...

- Ҳаммаси ҳомийларга боғлиқ

Нафақат замонавий футбол, балки бутун спортни ҳам ҳомийлик шартномаларисиз тасаввур қилиш қийин бўлиб қолди...

- Юрий Сёмин: «Локомотив» фаворит эмас»

Ҳамюртимиз Виталий Денисовнинг клуби - «Локомотив» қишки танаффусга Россия премьер-лигаси-2017|2018 турнир жадвали пешқадами сифатида чиқди.

Диққатга сазовор томони, «темирйўлчилар» 20-турдан кейин энг яқин таъқибчилар - «Зенит» ва «Спартак»дан нақ 8 очкога ўзиб кетишди...

- «Нафақахўр» кипер

Германия Бундеслигаси 15-туридан ўрин олган «Айнтрахт» - «Бавария» ўйини арафасида Мюнхен клуби дарвозабони Свен Ульрайх енгил жароҳатга йўлиқди.

Жамоанинг биринчи рақамли кипери Мануэль Нойер эса сентябрь ойи охирида машғулот жараёнида жиддий шикастланиб, сафдан чиққанди.

Ҳали асосий таркибда майдонга тушмаган 17 ёшли иқтидор Кристиан Фрюхтль ҳам четда - у Бундеслига ўйинларида кўриниш бермай туриб, оёғини қайириб олди ва энди январгача даволанади.

Шундан оғир вазиятда 36 ёшли Том Штарке «Бавария» учун охирги умид вазифасини ўтади...

- Годин ҳимояда ҳаммадан олдин!

Россия мундиалида «А» гуруҳи фаворити - Уругвай хорижлик мухлислар ўртасида қудратли ҳужумчилар тандеми билан донг таратган. Бироқ Жанубий Америкадагилар ушбу терманинг чинакам етакчиси сифатида сардор - Диего Годинни эътироф этишмоқда...

- Йил жамоаси

ЖАҲОННИНГ ЭНГ ЯХШИ ФУТБОЛЧИЛАРИНИ ИЛҲОМЛАНТИРАЁТГАН ҲУРЛИҚОЛАР РАМЗИЙ ТЕРМА ЖАМОАСИ

- Хеймир Хадльгримссон: «Ҳар қандай рақибни енгишга қодирмиз»

Исландия миллий жамоаси бош мураббийи Хеймир Хадльгримссон шогирдлари Россия мундиалида янги футбол мўъжизаси тақдим этишларига шубҳаланмаяпти...

- «Қизил гулдаста»

СЕРХИО РАМОСНИНГ БАРЧА ҚИЗИЛ КАРТОЧКАЛАРИ

- Наҳотки, «қизил фурия» ЖЧ-2018дан четлаштирилса

ФИФА Испания футболига нисбатан санкция қўлламоқчи - сиёсат туфайли. Ҳар ҳолда, мамлакат футбол федерацияси (RFEF) бу борада махсус огоҳлантирувчи хат олди...

- Эҳ қандай дард?!

ГАБРИЭЛЬ БАТИСТУТАНИНГ АЛАМЛИ тарихи

- Бу йигитларни эслаб қолинг!

РОССИЯ МУНДИАЛИ-2018ДА ЁШ ЮЛДУЗЛАРНИНГ КАТТА ГУРУҲИ БОШ РОЛГА ЧИҚИШИ МУМКИН

МАКТУБИНГИЗНИ ОЛДИК: янгилик - давр талаби

2018 йилги мавсум формати масаласида муҳокамалар давом этмоқда. Тўғриси, ЎФФнинг қарори эълон қилинганидан кейин олий лигада «интрига» нисбатан кучайди.

IFнинг 95-сонида журналист Муҳаммад Вали янги тизимнинг афзалликлари ҳақида ажойиб мақола ёзиб, барчасини батафсил ёритибди...

Ҳамиша бирга бўлайлик, азизлар!!!


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz