Қайднома

Қидирув

Вадим Абрамов айбини тан олса, ЎФФ уни кечириши мумкин

Вадим Абрамов айбини тан олса, ЎФФ уни кечириши мумкин

  18.12.2017 16:32
  0
  977
Вадим Абрамов айбини тан олса, ЎФФ уни кечириши мумкин

ЎФФ қарори билан Фарғонанинг «Нефтчи» клуби бош мураббийи Вадим Абрамов номуайян муддатга футболдан четлатилганди. «Газета.uz» шу масала юзасидан ЎФФ позициясини билишга ҳаракат қилди.

ЎФФ ҳакамлардан кейин мураббийларга етиб келди ва Вадим Абрамовни футболдан номаълум муддатга четлатди

Номи эълон қилинмаган ЎФФ ходимининг нашрга баён қилишича, Вадим Абрамов ўзининг ҳар қандай эътирозини айнан ЎФФ раҳбариятига билдириши керак эди. Бу ишни мутахассис ОАВ орқали амалга ошириб, хатога йўл қўйган. Аввалроқ Вадим Абрамов «Championat.asia» нашри орқали ПФЛнинг янги — 12 клублик тизимга тезлик билан ўтилишини танқид остига олган бўлса, футболдан четлатилгач, ПФЛ футболчилардан талаб қилаётган норматив ҳақида кескин фикр билдирганди.

Вадим Абрамов: Жамоалар 12 та қолар экан. Футболчилар шокда, машғулотларни йиғиштириб қўяверайликми?

Федерациядаги манбанинг айтишича, номуайян муддатга футболдан четлатилган Вадим Абрамов ўз хатосини тан олиб, ташкилот раҳбариятидан узр сўраса, ЎФФ уни кечириши ва футболга қайтариши мумкин.

Абрамов янги формат ҳақидаги фикрини баён қилганига 1,5 ой бўлди. Мана шу орада ЎФФ нега қарор чиқармагани борасида аниқ фикрлар йўқ. Қолаверса, Абрамовдан кейин «Сўғдиёна» бош мураббийи Игорь Шквирин, «Динамо» устози Олег Тюлкин ҳам кескин қарор борасида танқидий фикр билдирганди.

Игорь Шквирин: ЎФФга кириб-чиқиш авваллари бемалол эди. Ҳозир милиция ҳеч кимни киритмас экан Вадим Абрамов ва Игорь Шквириндан кейин Самарқанднинг «Динамо» клуби ҳам ЎФФ қарорига қарши чиқди (видео)

«Нефтчи» устози ЎФФда бўлиб ўтган клуб мураббийлари иштирокидаги мажлисдан сўнг футболдан четлатилди. Ўша мажлис ва четлатиш ҳақидаги қарор орасидаги вақт ичида Вадим Абрамов ОАВ билан суҳбатда бўлмаган. Мураббийнинг ўзи ҳам нима сабабдан четлатилгани масаласидаги саволга ЎФФдаги йиғилиш масаласи билан жавоб қайтарган.

Вадим Абрамов футболдан четлатилганини журналистлар орқали билди. У энди ЎФФдан тушунтириш сўрамоқчи


Манба: daryo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz