Қайднома

Қидирув

Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон терма жамоасига қайси мураббийни олиб келишини айтди

Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон терма жамоасига қайси мураббийни олиб келишини айтди

  19.12.2017 09:11
  0
  1427
Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон терма жамоасига қайси мураббийни олиб келишини айтди

Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умиджон Аҳмаджонов, келажакда ўзбек футболи мухлисларига совғалар кўп эканлигини маълум қилди.

“Ҳозирда бир неча мураббийлар билан музокаралар олиб боряпмиз. Олдинроқ, миллий терма жамоа учун бош мураббийликка кимлар билан музокараларга киришганимизни маълум қилгандик.

Бироқ ҳозирча ҳеч кимдан аниқ жавоб ололмадик. Январь ойининг бошида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бош мураббийини эълон қиламиз.

У собиқ термасида жаҳон чемпионати миссиясини уддалаган бўлади. Унинг келиши барчани хурсанд қилади.

Ҳа, бир неча давлатлар билан меморандумлар имзоладик. Жанубий Корея, Япония каби Осиёнинг футболи кучли ривожланган мамлакатлар билан ҳамкорлик қиламиз.

Кейинги йилда ҳам, шундай ишларни давом эттирмоқчимиз.

Хусусан, Англия, Германия, Франция каби дунёнинг футболи энг кучли мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш ниятимиз бор.

Шунингдек, УЕФА ташкилоти билан ҳам бу борада келишувга эришилган. Кейинги йили у ерга бориб, расман ҳужжатларга имзо чекамиз.

Умуман олганда, мақсадимиз – Ўзбекистонда футболни миллионлаб мухлислари учун кенг тарғиб қилишдир.

Ҳа, кейинги йилга мухлисларимизга бир нечта совғаларимиз бор. Олдинроқ маълум қилинганидек, Марокаш ва Эрон терма жамоалари билан ўртоқлик ўйинлари ўтказамиз.

Бироз вақт ўтиб, йиллик режамиз борасида маълумотлар берамиз. Болалар футболида ҳам бир неча истиқболли дастурлар ишлаб чиқилган.

Унга кўра, ҳар бир ёш тоифасида катта турнирлар ўтказиб, терма жамоалар захирасини бойитиш ниятимиз бор.

Ундан ташқари, кичик ёшдаги футболчилардан иборат терма жамоалар ҳам хорижий давлатларда йиғинлар уюштириши мумкин бўлади.

Мақсад, уларни катта футболга жиддий тайёрлаш ва миллий терма жамоанинг асосини кенгайтиришдир”, - дейди Умид Аҳмаджонов “Ўзбекистон 24” телеканалига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ЎФФ Ўзбекистон терма жамоасига, фақат хориждан мутахассис олиб келишини айтиб ўтганди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz