Қайднома

Қидирув

«Насаф»нинг ОЧЛдаги рақиби «Ал-Файсали» футболчилари ФИФА томонидан жазога тортилишди

«Насаф»нинг ОЧЛдаги рақиби «Ал-Файсали» футболчилари ФИФА томонидан жазога тортилишди

  21.12.2017 10:51
  0
  689
«Насаф»нинг ОЧЛдаги рақиби «Ал-Файсали» футболчилари ФИФА томонидан жазога тортилишди

Ўзингизга маълум, Қаршининг “Насаф” жамоаси ОЧЛ-2018ни  плей-офф босқичидан бошлайди. 2018 йил 30 январ куни ўз майдонида Иорданиянинг “Ал-Файсали” жамоасини қабул қилади.

Клуб расмий сайтининг тарқатган хабарларидан шуни англаш мумкинки, кейинги пайтларда “Ал-Файсали” клуби муаммолар гирдобида қолмоқда.

Жамоа Иордания Кубоги ярим финалида “Ал-Жазира”га имкониятни бой берди ва кубок финалига чиқа олмади. Дастлабки учрашувдаги мағлубиятдан сўнг жамоани шу йилнинг сентябр ойида қабул қилиб олган хорватиялик мураббийи Драган Талажич ўз истеъфосини эълон қилди.

Бугунги хабар эса ҳаммасидан ўтиб тушди. ФИФАдан клуб номига келган расмий хатга  кўра, жамоанинг тўрт нафар етакчи ўйинчисига,  бир йил муддатга (2017 йил 14 августдан 2018 йил 14 августгача) ҳар қандай футбол учрашувида майдонга тушишига таъқиқ қўйилди.

Булар  Мовтаз Ёсин, Баха Абдул Раҳмон Иброҳим, Иброҳим Дледум Заваҳра ва Ливиялик легионер футболчи Акрам Зваилардир. Шунингдек клуб раҳбариятидан  Сулаймон Ал Ассоф икки йил муддатга футболдан четлатилган. Бу жазо нима сабабдан қўлланилгани хабарда айтилмаган.

“Ал-Файсали” клубига оид янгиликларни кузатишда давом этамиз.


Манба: www.voha.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz