Қайднома

Қидирув

«Реал»нинг бўлажак футболчиси «Бернабеу»га ташриф буюрди (фото)

«Реал»нинг бўлажак футболчиси «Бернабеу»га ташриф буюрди (фото)

  22.12.2017 17:05
  0
  1017
«Реал»нинг бўлажак футболчиси «Бернабеу»га ташриф буюрди (фото)

Бразилиянинг “Фламенго” жамоаси 17 ёшли ярим ҳимоячиси Винисиус Жуниор пайшанба кунида “Сантьяго Бернабеу”га ташриф буюрди.

Олдинроқ “Реал” футболчини 45 млн евро эвазига Бразилия жамоасидан харид қилганди. Бироқ у ёзгача “Фламенго” сафида тўп тепади. Хавбек 18 тўлган тақдирдагина “Реал”га ўтиши мумкин.

Бразилиялик футболчи ўз дўстлари ва қариндошлари билан Мадридга учиб борди. У ерда “Реал”нинг музейини томоша қилди ва стадионда расмга тушди.

Винисиус шанба кунги “Реал” – “Барселона” учрашувини стадиондан кузатиб боради.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz