Қайднома

Қидирув

Симоне Индзаги: «Умид қиламанки, Милинкович-Савич Погбадан ҳам кучлироқ футболчига айланади»

Симоне Индзаги: «Умид қиламанки, Милинкович-Савич Погбадан ҳам кучлироқ футболчига айланади»

  23.12.2017 16:59
  0
  547
Симоне Индзаги: «Умид қиламанки, Милинкович-Савич Погбадан ҳам кучлироқ футболчига айланади»

Италиянинг «Лацио» клуби бош мураббийи Симоне Инзаги шогирди – ярим ҳимоячи Сергей Милинкович-Савичга европа топ клубларидан бўлаётган қизиқишларга ўз муносабатини билдирди.
«Сергей 22 ёшда, ҳозирда у ҳар томонлама яхши ўйин кўрсатиб, ривожланишда давом этмоқда. Шундай экан унга қизиқиш бўлиши табиий.
У билан кўп суҳбатлашиб турамиз ва Савич «Лацио»даги барча нарсадан мамнун. Қайси жамоадан қандай таклифлар бўлмасин буни жамоа раҳбарияти ҳал қилади ва буни Сергей яхши тушунади.
Бизнинг футболчи бундай катта эътиборда турганидан мамнунман ва бу барча ишларни тўғри олиб бораётганлигимиздан дарак беради.
У ўтган йили жамоа билан узоқ йиллик шартнома имзолаганди ҳозирча барча нарса уни қаноатлантирмоқда.
Умид қиламанки, у шу руҳда давом этиб, Поль Погбадан ҳам кучли футболчига айланади» – дейди Индзаги.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz