Қайднома

Қидирув

Зинедин Зидан: «Ҳали ҳеч нарса ҳал эмас»

Зинедин Зидан: «Ҳали ҳеч нарса ҳал эмас»

  24.12.2017 17:13
  0
  591
Зинедин Зидан: «Ҳали ҳеч нарса ҳал эмас»

Мадриднинг “Реал” жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан “Эль Класико”даги мағлубиятга изох берди.
“Ўйинни жуда яхши бошладик. Биринчи бўлим тенг курашлар остида кечди. Мағлуб бўлиш – жуда ёқимсиз. Бизга оғир бўлмоқда, бироқ бу футбол, унда шундай натижалар ҳам қайд этилади.
Ўйинга асосий таркиб – менинг қарорим. Ковачич Мессини ушлаш учун чиққанди, буни у уддалади.
Четлатишдан кейинги ўзгартиришлардан кейин ҳам бизга қийин бўлди. “Барселона” ўз ишини бажараверди.
Иккинчи бўлимда биз хатоларга йўл қўйдик, ёмон ҳимояландик ва гол ўтказиб юбордик. Бундай даражадаги ўйинларда барчасини майда деталлар ҳал қилади.
Мағлубиятдан кейин ақлдан озмаймиз. Оғир мағлубиятлар ниманидир ўзгартириш кераклигини билдиради. Ҳеч қачон қўлни баланд кўтариб, таслим бўлмаймиз.
Чемпионатнинг танаффуси бошланди. Ҳолатимизни ва хатоларимизни ўрганамиз. Кейин оила бағрида бўлиб, яна қайтамиз. Ҳали ҳеч нима ҳал бўлмади.
Трансферлар ҳақида гапирмайман”, - дейди Зидан.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz