Қайднома

Қидирув

Моуриньо «Манчестер Юнайтед» раҳбарларидан норози ва...

Моуриньо «Манчестер Юнайтед» раҳбарларидан норози ва...

  01.01.2018 08:10
  0
  657
Моуриньо «Манчестер Юнайтед» раҳбарларидан норози ва...

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо молиявий фэйр-плейни танқид қилди.

“Клуб менга жуда кўп маблағ сарфлади, муаммо шундаки, бошқалар қанча сафрламоқда. Уларнинг таркиби барқарор, яхшироқ, танлов кўпроқ, шу сабабдан ҳам таркибни бойитишда давом этишмоқда.

Ёзда биз жуда яхши ҳужумчини сотиб олдик, Лукаку Златаннинг ўрнига эмас, жуфтликда ўйнаши, илк кунданоқ иккаласи идеал формада бўлиши талаб қилинди.

Линделёф билан шартнома имзоладик, чунки Рохо жароҳатланганди. Сўнгги йилларда эса фақатгина кимдурларнинг ўрнига футболчи харид қиляпмиз.

Клуб менга 600 млн бериб: 100 миллиондан 6 футболчи билан шартнома имзола, деб айтишини истайман. Бироқ буни бажариб бўлмайди.

Буни кутиб бўлмайди, бу эса жамоага бўлган танқид эмас. Ҳозирги бозорни айниқса топ-жамоалар учун қандайлигини кўриб турибсиз.

“Манчестер Сити” ва Гвардиола ҳақида ортиқча гапириб бўлмайди, унинг штаби ва футболчилари яхши иш бажаришмоқда.

У жамоага келган вақтларида қўл остида Англия терма жамоасининг дарвозабони Жо Харт бор эди. Бироқ унга бу ёқмади ва Браво билан шартнома имзолади. У ҳам кўнглидек бўлмагани учун Эдерсонни харид қилди.

Шунингдек, Сабалета ва Коларов каби яхши футболчилар ҳам бор эди. Аммо уларнинг ёши 30 дан ошганди. Пеп эса бу икки футболчининг ўрнини уч нафари билан босишга эришди – “Тоттенхэм”дан Уокер, “Монако”дан Менди ва “Реал”дан Данило.

600 миллионга 6-7 футболчи билан шартнома имзолашимиз мумкинми? Йўқ, бу биз учун жуда мушкул.

Сўнгги йилларда бозор чеклови йўқ жамоалар учун фойдали бўлиб бормоқда. Молиявий фэйр-плэй бўлмаганида, ҳеч нима бўлмасди. Агарда ўз хоҳишинг бўйича ишласанг, бу қийин бўлиши мумкин.

Ҳа, бундай шароитда фақатгина бой жамоалар билан баҳслашиш мумкин. Аммо бой клуб раҳбарлари фақатгина энг яхшиларини сотиб олишади.

Ҳотиржамликни сақлаб қолиш учун ишониш керак. Юқори даражадаги балансга эга жамоаларда йўқотилган пулларнинг ўрни тезда ёпилиб кетади. Бу вақтда жамоа кучлилашиб кетади.

“ПСЖ” ёзда дунёнинг энг яхши футболчиларидан Неймар ва Мбаппе билан шартнома имзолади. Ундан ташқари жамоада Ди Мария, Дракслер, Пасторе, Моура каби юлдузлар ҳам бор.

Маблағ ўз натижасини бермоқда. “Челси”даги илк йилларим ёдингизда бўлса, барча шу ҳақида гапирганди. Аммо бу ерда бундай ўзгаришлар қилишни истамайман.

Гапирган гапларимни бўрттириб кўрсатмаслигингизни илтимос қиламан. Клубдагиларни мажбурламайман, улар хоҳласа пул сарфлашсин, исташмаса йўқ”, - деди Моуриньо.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz