Қайднома

Қидирув

ФИФА рейтингида йил якуни билан боғлиқлик борми?

ФИФА рейтингида йил якуни билан боғлиқлик борми?

  03.01.2018 18:07
  0
  729
ФИФА рейтингида йил якуни билан боғлиқлик борми?

2017 йили энг катта ўсишга эришган терма жамоалар - Дания, Швеция ва Боливия. ФИФА расмий сайтида эълон қилинган янги рейтингга қарасак шундай.

Бу 3та миллий жамоанинг рейтинг масаласидаги ўсишига эътибор қаратинг: Дания - 46-ўриндан 12-ўринга (+38 поғона), Швеция - 41-ўриндан 18-ўринга (+23 поғона) ва Боливия - 95-ўриндан 49-ўринга (+46 поғона). Умумий ҳолатни олсак, декабрь ойи давомида ўртоқлик ўйинлари ҳам кузатилмади, ҳисоб.

Шунга мувофиқ, ФИФА рейтингида катта ўзгариш бўлишини кутиш ноўрин эди. Демак, 21 декабрь куни эълон қилинган жаҳон рейтингида дастлабки 35талик аввалги ҳолатида қолди.

Фақат Япония термаси 23 очко йўқотганию, Хитой миллий жамоаси 63 очкога «камбағаллашгани»ни айтиш жоиз. Ўзбекистон терма жамоаси эса кутилмаганда, 2 поғона юқорига кўтарилди - 78-ўрин (ОФК миқёсида 9-ўрин).

*** Ўзбекистон миллий жамоаси 2017 йил давомида ФИФА рейтингида қуйидаги поғоналарни банд этди: январь - 61-ўрин; февраль - 63-ўрин; март - 63-ўрин; апрель - 60-ўрин; май - 60-ўрин; июнь - 62-ўрин; июль - 65-ўрин; август - 64-ўрин; сентябрь - 69-ўрин; октябрь - 76-ўрин; ноябрь - 80-ўрин; декабрь - 78-ўрин.

*** Термамиз йил давомида 8та ўйин ўтказиб, 2та ғалаба, 2та дуранг ва 4та мағлубият қайд этди. Айтганча, жамоамиз сўнгги марта 2010 йили бундан камроқ ўйин (атиги 7та)да майдонга тушган ва ҳаттоки, 109-ўринга тушиб кетганди. 2016 йилнинг декабрь ойида ФИФА рейтингида 563 очкога эга эдик. Ҳозир эса 441 очко қолди, демак, бир йил ичида 122 балл йўқотдик.

*** Осиё ёхуд ОФК етакчиси Эрон термаси йил давомида 29-ўриндан 32-қаторга тушди.

*** 1998 йилнинг ноябрида жаҳон бўйича 27-ўринга кўтарилган Саудия Арабистони термаси (жамоанинг тарихий натижаси) 63-қатордан жой олди, гарчи бу йил ниҳоят, ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган бўлсада.

*** Ой якунларига кўра, ОФК миқёсида ўринлар бўйича энг яхши ўсишни Вьетнам (Қ13 ўрин), Мўғулистон (Қ12) ва Мьянма (Қ10) термалари қайд этди. Очколар бўйича қарасак, бу учлик тартиби бироз ўзгаради: Мўғулистон, Вьетнам, Мьянма.

*** КХДР, Хитой ва Индонезия - бу жамоалар Осиёда ўринлар бўйича энг шиддатли қулашга дуч келди. Очко йўқотиш масаласида «етакчи» учлик қуйидаги кўринишда - Хитой, КХДР, Япония.

*** Ён қўшниларимиз (Туркманистон - 114-ўрин, Қирғизистон - 115-ўрин, Тожикистон - 126-ўрин, Қозоғистон - 137-ўрин ва Афғонистон - 148-ўрин) жамоаларидан ҳеч бири кучли 100таликка яқинлашолмади. Ваҳоланки, Туркманистон термаси ўз тарихида 2-марта Осиё кубоги финал раундига йўл олди, Қирғизистон ва Тожикистон жамоаларида ҳам бу мусобақага чиқиш имконияти йўқ эмас. Эслатма, 2019 йил 5 январь - 1 февраль кунларига белгиланган 17-Осиё кубогида 24та жамоа қатнашади. Ҳозирча яна 4та йўлланма соҳиби аниқ эмас.

*** Россия-2018 мундиалининг охирги йўлланмаларини қўлга киритган Австралия ва Перу терма жамоалари учун ҳам рейтинг бобидаги рекорд ўзгармай қолди. Австралияликлар 2001 йил августда 9-ўрин, перуликлар эса 2017 йил сентябрда 11-ўринга кўтарилиб, энг юқори кўрсаткич қайд этишганди.

Ой давомида энг катта ўсишга эришган жамоалар (ўринлар бўйича)

1. Вануату (+28)

2. Вьетнам (+13)

3. Мўғулистон (+12)

4. Мьянма (+10)

   Фижи (+10)

6. Руанда (+7)

7. Жазоир (+6)

   Лихтенштейн (+6)

9. Кения (+5)

 Шарқий Тимор (+5).

Ой давомида энг катта қулашга юз тутган жамоалар (ўринлар бўйича)

1. Никарагуа (-13)

2. КХДР (-12)

3. Хитой (-11)

   Ливия (-11)

5. Куба (-10)

6. Индонезия (-8)

7. Филиппин (-6)

8. Эстония (-5)

   Танзания (-5)

   Бангладеш (-5)

Ой давомида энг катта ўсишга эришган жамоалар (очколар бўйича)

1. Вануату (+85,84)

2. Жазоир (+51,29)

3. Мўғулистон (+38,25)

4. Вьетнам (+33,08)

5. Лихтенштейн (+32,1)

6. Мьянма (+26,71)

7. Руанда (+25,83)

8. Лаос (+20,31)

9. Замбия (+18,66)

10. Фижи (+17,15)

Ой давомида энг катта йўқотишга юз тутган жамоалар (очколар бўйича)

1. Хитой (-63,24)

2. Ливия (-42,99)

3. Никарагуа (-42,01)

4. КХДР (-28,33)

5. Соломон ороллари (-27,94)

6. Жанубий Судан (-26,64)

7. Конго ДР (-24,31)

8. Япония (-23,99)

9. Уганда (-23,43)

10. Индонезия (-22,81)

*** 2016 йил декабрда эълон қилинган ФИФА рейтингига солиштирсак, миллий жамоамиз 16 поғона пастлади - 62-ўриндан 78-ўринга тушди. Ўшанда ОФК миқёсида 6-ўринда эдик, энди эса 9-қаторда турибмиз.

*** Рейтингнинг юқорисида турган Германия ва Бразилия термаларини 119 очко ажратиб турибди. ЖЧ-2008га йўл олмаган жамоалар орасида Чили термаси энг юқорида - 10-ўрин. Италия термаси эса 14-қаторни банд этди.

*** 2016 йил якунида кучли бешлик қуйидаги тартибда эди: Аргентина, Бразилия, Германия, Чили, Бельгия. Айни пайт пешқадамлар бешлиги сал бошқача: Германия, Бразилия, Португалия, Аргентина, Бельгия. Демак, Жанубий Америка чемпиони - Чили термаси элит гуруҳдаги ўрнини Европа чемпиони - Португалия жамоасига бўшатиб берди.

*** Осиёнинг амалдаги чемпиони - Австралия термаси йил давомида 47-ўриндан 38-поғонага кўтарилгани билан ажралиб турибди. Ваҳоланки, «соккеруз» Россия мундиали чиптасини катта қийинчилик билан қўлга киритди.

*** 2017 йил аввалида ФИФА сафида 211та аъзо ассоциация бор эди. Улардан 6таси (Ангилья, Багама ороллари, Эритрея, Гибралтар, Сомали, Тонга) ҳали бирор рейтинг очкосига эга эмас.

ОФК жамоаларинг ФИФА рейтингидаги мавқеи

№         +/-      Жамоа                Очко    Фарқ         офк бўйича

32         0         Эрон                   798       0               1

38         1         Австралия          747       0               2

57         -2        Япония               600       -23           3

60         1         Ж.Корея             570       7               4

63         0         С.Арабистони     543       4               5

71         -11      Хитой                 498       -63           6

73         0         БАА                    476       2               7

77         0         Сурия                 442       0               8

78         2         Ўзбекистон        441       4               9

79         0         Ироқ                   438       0               10

80         2         Фаластин            434       7               11

85         2         Ливан                 404       0               12

101       0         Уммон                351       1               13

102       0         Қатар                  329       -7            14

105       0         Ҳиндистон          320       0               15

107       0         Иордания           313       2               16

112       13       Вьетнам              298       33            17

114       2         Туркманистон     292       0               18

115       0         Қирғизистон        282       0               20

115       0         Баҳрайн              282      0               19

120       1         Яман                   268       0               21

124       -6        Филиппин            263       -17           22

126       -12      КХДР                  255       -28           24

126       1         Тожикистон         255       0               23

130       2         Таиланд              236       6               25

135       0         Хитой Тайпейи    223       2               26

140       10       Мьянма               203       27            27

144       1         Гонконг               189       0               28

148       1         Афғонистон        181       0               29

155       2         Мальдив ор.       144       9               30

162       -8        Индонезия          121       -23           31

171       1         Непал                 102       4               32

172       2         Сингапур            101       3               33

173       3         Камбоджа           100       2               34

174       0         Малайзия            99         2               35

182       2         Лаос                   82         20            36

185       3         Макао                 65         0               37

187       2         Бутан                  55         0               39

187       12       Мўғулистон        55         38            38

189       1         Қувайт                52         0               40

190       0         Бруней               45         0               41

191       5         Шарқий Тимор    44         12            42

192       1         Гуам                   43         0               43

197       -5        Бангладеш          37         -1            44

200       0         Шри-Ланка          16         0               45

201       0          Покистон         15        0                      46

Фирдавс САЙФИЙ


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz