Қайднома

Қидирув

ЎзПФЛ мухлислар билан ишлаш борасида янги лойиҳалар ишлаб чиқди

ЎзПФЛ мухлислар билан ишлаш борасида янги лойиҳалар ишлаб чиқди

  03.01.2018 22:13
  0
  702
ЎзПФЛ мухлислар билан ишлаш борасида янги лойиҳалар ишлаб чиқди

Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси янги мавсумда Ўзбекистон Чемпионати баҳсларида мухлислар билан ишлаш, мухлисларни стадионларга қайтариш, клублар мухлислари маданияти ҳамда имижини ошириш учун бир қатор янги лойиҳалар ишлаб чиқди.

Айни дамда, Суперлига ҳамда Про-Лига учрашувларига мухлислар ташрифи камайиб бормоқда. Бунинг сабаби сифатида, стадионларда мухлислар учун қулайликлар ҳамда шароитлар йўқлигини кўрсатиш мумкин. Клублар ҳамда стадионлар раҳбарияти бу борада янги мавсумдан бошлаб янги талаблар асосида фаолият олиб бориши эълон қилинди.

Таъкидлаш лозим, бу каби муаммо нафақат клуб ёки стадион, балки ЎзПФЛ учун ҳам салбий омил ҳисобланади. Шу боисдан ҳам, ЎзПФЛ раҳбарияти мухлисларни яна стадионларга қайтариш, уларнинг маданияти ошириш, клублар қошидаги мухлислар клублари фаолиятини янада яхшилаш ҳамда уларга қулайликлар яратиш мақсадида бир қатор мутахассисларни ишга жалб этди. Айни дамда мутахассислар бу каби салбий муаммоларни бартараф этиш учун бир нечта лойиҳа ва тадбирларни ишлаб чиқишди. Ушбу лойиҳалар режага кўра янги мавсумда босқичма-босқич тарзда амалга оширилиши кўзда тутилган.

Дастлабки босқич:

Учрашувлардан олдин анонслар тайёрлаш ва уни кенг равишда ёритиш. Бу орқали, биринчи навбатда, мухлисларнинг учрашув ҳақида батафсил маълумот олишлари мумкин. Шунингдек, клуб расмий сайти ёки бошқа ижтимоий тармоқлар орқали мухлислар ўртасида турли промо-акциялар, викториналар ва лотореялар ташкил этиш ва ғолибларга учрашувга чипталар тақдим этишни ташкил қилиш.

Мухлислар учун қулайликлар

Клуб ҳамда стадион раҳбарияти мухлисларнинг стадионларга ташрифи учун алоҳида дастурлар ишлаб чиқиши режалаштирилган.

Мухлислар учун алоҳида йўлаклар ташкил қилиш ва уларга йўл кўрсатувчи махсус белги ҳамда ишоралардан фойдаланиш. Клуб мухлислар клуби учун алоҳида сектор ташкил этиш. Учрашув давомида мухлислар учун стадион худудида барча турдаги егулик ҳамда ичимликлар савдосини ташкил этиш Учрашувлардан олдин мухлисларга клуб атрибутикаларини, маълум миқдордаги футбол тўплари, шарфлар тарқатиш. Оилавий секторлар ташкил этиш.

Учрашувлардан олдинги ташкилий ишлар

Клуб раҳбарияти ҳар бир учрашув олдидан мухлислар учун турли маданий тадбирларни ташкил этиши. Концерт дастурлари, акциялар, совғалар тарқатиш.

Стадион худудида ўйин бошланишидан аввал қизиқарли тадбирлар уюштириш ва унда келганлар иштирокини футбол учрашувига харид қилинган чиптаси асосида бепул амалга ошириш орқали муҳлислар сонини янада кўпайтириш.

Ушбу лойиҳалар ҳамда дастурлар ЎзПФЛ расмий сайтида эълон қилиб борилади.


Манба: www.pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz