Қайднома

Қидирув

АПЛ. «Арсенал»-«Челси»: 4та гол урилган баҳсда ғолиб номи аниқланмади

АПЛ. «Арсенал»-«Челси»: 4та гол урилган баҳсда ғолиб номи аниқланмади

  04.01.2018 02:53
  0
  662
АПЛ. «Арсенал»-«Челси»: 4та гол урилган баҳсда ғолиб номи аниқланмади

Англия премьер лигаси 22-туридан ўрин олган Лондон дербиси ўз поёнига етди.

Жуда ҳам қизиқарли, жанговор тарзда кечган баҳсда ғолиб номи аниқланмади ва жамоалар 1 очкодан бўлишиб олишди.

Биринчи бўлимда бир қатор вазиятлар бўлишига қарамай дарвозалар дахлсиз қолди. Иккинчи бўлимнинг 63-дақиқасига келиб, Жек Уилшер жарима майдончаси ичида кучли зарбаси эвазига ҳисобни очди.

Орадан 4 дақиқа ўтиб Эктор Бельерин Эден Азарга нисбатан ўйин қоидасини бузди ва мезбонлар дарвозаси томон пенальти белгиланди. Зарбани жабрланувчининг ўзи аниқ тарзда ижро этиб, мувозанатни тиклади.

84-дақиқада эса «Челси» ҳисобда олдинга чиқиб олди. Бу вазиятда Дзаппакостанинг чиройли узаьмасини Маркос Алонсо дарвозага тўғрилаб қўйди.

Бироқ бу ҳаммаси эмас қўшимча дақиқалар аниқроғи, 90+2-дақиқада «Арсенал»нинг кетма-кет ҳужумини Эктор Бельерин чиройли гол билан якунлади, 2:2.

Шу тариқа ҳар икки жамоа бир очкодан бўлишиб олишди.

АНГЛИЯ ЧЕМПИОНАТИ. 22-ТУР

АРСЕНАЛ – ЧЕЛСИ 2:2 (0:0)

3 январь, «Эмирейтс»

Голлар: 1:0 – 63 Уилшер, 1:1 – 67, пенальти Азар, 1:2 – 84 Алонсо, 2:2 – 90 Бельерин.

Арсенал: Чех, Мустафи, Холдинг, Бельерин, Чемберс (Уолкотт, 88), Джака, Мэйтленд-Найлз, Озил, Уилшер, Санчес, Ляказетт (Уэлбек, 80).

Челси: Куртуа, Аспиликуэта, Кристенсен, Кэйхилл, Мозес (Дзаппакоста, 56), Азар (Виллиан, 82), Фабрегас (Дринкуотер, 71), Канте, Бакайоко, Алонсо, Мората.

Огоҳлантиришлар: Уилшер (31), Фабрегас (43), Холдинг (53), Озил (67), Куртуа (89).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz