Қайднома

Қидирув

«Торино» Синиша Михайловични истефога чиқарди

«Торино» Синиша Михайловични истефога чиқарди

  04.01.2018 14:30
  0
  382
«Торино» Синиша Михайловични истефога чиқарди

Италиянинг “Торино” клуби бош мураббийи Синиша Михайлович Италия кубогида “Ювентус”га қарши ўйиндан (0:2) сўнг истефога чиқарилди.

Хабарларга кўра, “Торино” раҳбарияти “Уотфорд”, “Интер” ва “Наполи” собиқ бош мураббийи Вальтер Мадзарри билан музокараларни бошлаб юборган. Агарда Мадзарри таклифни қабул қилса, унга қишги трансферлар мавсумида жамоани кучайтириш учун сармоя ажратилишга ваъда берилган.

Маълумот учун, Синиша “Торино”да 2016-йилдан бери жамоани бошқариб келаётганди. Бу мавсумда “анорранглилар” 17 ўйиндан кейин 4 ғалаба, 8 дурранг ва 5 мағлубиятга учрашган. Ҳозирда “Торино” Италия А сериясида 19-турдан кейин 10-ўринни эгаллаб турибди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz