Қайднома

Қидирув

Фаол мураббийлар тақдирланди (фото)

Фаол мураббийлар тақдирланди (фото)

  05.01.2018 10:01
  0
  635
Фаол мураббийлар тақдирланди (фото)

Урганч шаҳрида фаолият юритаётган Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби(СЎЕАИБЎСМ)да 1700 нафардан зиёд  хоразмлик ўғил-қизлар спортнинг футбол, волейбол, баскетбол, қўл тўпи, енгил атлетика, стол тенниси, теннис, шахмат, чим устида хоккей ва бадминтон турлари бўйича машғулотлар ўтаяпти.

Урганч шаҳрида фаолият юритаётган Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби(СЎЕАИБЎСМ)да 1700 нафардан зиёд  хоразмлик ўғил-қизлар спортнинг футбол, волейбол, баскетбол, қўл тўпи, енгил атлетика, стол тенниси, теннис, шахмат, чим устида хоккей ва бадминтон турлари бўйича машғулотлар ўтаяпти. Ўз навбатида уларга Хоразм воҳасининг 56 нафар тажрибали ва малакали мураббийи устозлик қилмоқда.             Айтиш жоизки, якунланаётган 2017 йил СЎЕАИБЎСМ учун унутилмас из қолдирди. Зеро, спорт мактабининг “Ёшлик” эркаклар қўл тўпи жамоаси Ўзбекистон чемпионатининг олий лигасида қатнашиб, шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой олди. Кўплаб ёш футболчилар эса вилоятнинг 2001 йилда туғилган  ўсмирлардан ташкил топган  терма жамоасининг мамлакат биринчилигида кумуш, 2004 йилда туғилган ёш “чарм тўп” усталаридан иборат терма жамоасининг бронза медалини қўлга киритишига   муносиб улушини қўшишди. Қозоғистон давлатининг Чимкент шаҳрида бўлиб ўтган бадминтон бўйича ёшлар ўртасидаги халқаро турнирдан Алишер Раҳматуллаев ва Умиджон Ҳайитбоев кумуш медаль билан қайтди. Бинобарин, волейболчи Машҳура Худойберганова ва Сарвиноз Султонова 16 ёшгача қизлардан иборат Хоразм вилояти терма жамоаси таркибида  Ўзбекистон биринчилигида совриндор бўлишди. Бунинг баробарида, стол тенниси усталари Дониёр Бердиев, Саида Қозоқова, Фотима Ҳайитбоева, енгил атлетикачи Бобур Каримбоев, Нодира Худойберганова, Лайло Оллаберганова, бадминтончи Анвар Сотимбоев,­ Ғаффор Жабборов ўз ёш тоифаларида мамлакат чемпионати ва биринчиликларида ғалаба қозонишди. Шунингдек, спорт мактабининг ўнлаб шуғулланувчилари турли миқёсдаги мусобақаларнинг совриндорига айланишди. Албатта, хоразмлик ёш спортчиларнинг ушбу муваффақиятида мураббийларнинг ҳам ҳиссаси катта бўлди. Бу Урганч шаҳрида Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабининг 2017 йил якунларига бағишлаб ўтказилган  тантанали маросимда эътироф этилди. Тадбирда қатнашган Хоразм вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ш.Мадаминов фидоий устозларга  миннатдорлик билдирди. Шуғулланувчилари йил давомида юқори натижаларга эришган қуйидаги мураббийлар – Алишер Рўзметов(футбол), Алишер Эримов(бадминтон), Фаррух Ражапов(стол тенниси), Садоқат Қурбонова(волейбол), Исроил Қурёзов(чим устида хоккей), Зоҳид Дўсчанов(қўл тўпи), Отабек Искандаров(енгил атлетика) бошқарма ҳамда спорт мактабининг дипломи ва совғалари билан тақдирланишди.  Шунингдек, ана шундай эътирофга СЎЕАИБЎСМ директори Жамоладдин Абдуллаев, директор ўринбосари Азамат Арджанов, катта услубчи-йўриқчи Муродбек Бегжонов, услубчи-йўриқчилар Амирбек Матқулиев ва Анвар Алимовлар ҳам лойиқ кўрилишди. Шунингдек, спорт мактабининг яна бир қанча мураббийи фахрий ёрлиқ билан тақдирланди. Бундай эътибор спорт мактаби мураббийларини кириб келаётган янги – 2018 йилда ҳам шижоат билан ишлашга, янги чемпионларни вояга етказишга ундаши табиий..                                                                                            Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.      


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz