Қайднома

Қидирув

"Пахтакор"нинг янги стадионини ким қўради?

"Пахтакор"нинг янги стадионини ким қўради?

  05.01.2018 19:12
  0
  776

Клуб раҳбарияти янги стадионни қуриш учун компаниялар томонидан таклиф этилган лойиҳаларни ўрганиб чиқишни давом эттиряпти.Ҳозирги кунгача 10 компания ўз лойиҳасини тақдим қилган:

1.  Arena.com (Германия) – лойиҳалари: «Зенит Арена», «Maksimir».
2.  Oberhofer (Австрия) – лойиҳалари: «Bunyodkor stadioni», «Forumlar saroyi» (Ўзбекистон).
3.  Арена лойиҳа институти (Россия) – лойиҳалари: «ЦСКА», «Локомотив», Сочи марказий олимпия стадиони (Россия).
4.  Akay Constractions (Туркия) – лойиҳалари: «Antalya Stadium», «Fenerbahce» (Туркия).
5.  Ronesans Proje (Туркия) – лойиҳалари: «Treblus» (Хорватия).
6.  Siemens (Германия) – лойиҳалари: «Лужники», «ЦСКА», «Фишт», «Краснодар», «Ахмат Арена» (Россия).
7.  Saraiva Associados (Португалия) – лойиҳалари: «Baghdad Stadium» (Ироқ), «Naval Maio Soccer Stadium» (Португалия).
8.  Magnum (Россия) – лойиҳалари: «Крилатское» спорт тайёргарлик маркази, Ирина Винер-Усмонова халқаро спорт академияси (Россия).
9.  Sepeco Construction (Туркия) – лойиҳалари: саноат объектлари, меҳмонхона мажмуалари.
10.  Meinhardt (Сингапур) – лойиҳалари: «Al-Sunbula Stadium» (Ироқ), Қувайт олимпия қишлоғи, «Baghdad Arena» (Ироқ).

Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" расмий сайтида халқаро танлов эълон қилинганди. Якунда биз унда иштирок этиш учун бир неча аризалар қабул қилдик. Яқин вақт ичида клуб раҳбарияти янги стадион қурилиши лойиҳаси учун энг яхши вариантни танлаб олади.

***

Белекдаги йиғин чоғида "Пахтакор"нинг назорат учрашувларидаги рақиблари маълум бўлди. Назорат ўйинлари қуйидаги жамоаларга қарши ўтказилиши режалаштирилган:

7 январь "Тургутлуспор" (Туркия, 3-лига)
11 январь "Шанлиурфаспор" (Туркия, 2-лига)
15 январь "Партизани" (Тирана, Албания Суперлигаси)
20 январь "Вардар" (Скопье, Македония юқори лигаси)


Туркиядаги йиғин 21 январь куни тугайди ва "Пахтакор" Тошкентга қайтиб келади. Мавсумдаги илк расмий учрашув 30 январь куни Дохада "Ал-Гарафа" билан Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи доирасида бўлиб ўтади.


Манба: pakhtakor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz