Қайднома

Қидирув

Даврон Ҳошимов «Қўқон-1912» машғулотларида иштирок этмоқда

Даврон Ҳошимов «Қўқон-1912» машғулотларида иштирок этмоқда

  06.01.2018 12:45
  0
  549
Даврон Ҳошимов «Қўқон-1912» машғулотларида иштирок этмоқда

Тошкент шаҳрида мавсумга тайёргарликни давом эттираётган жамоамиз футболчилари , кунига икки маҳалдан машғулот ўтказишмоқда.

Машғулотларнинг бир маҳали тренажёр залида ўтаётган бўлса, яна бир маҳалида футболчилар стадионда тер тўкмоқдалар.  Жамоамиз таркибида бир нечта футболчилар кўрикдан ўтмоқда. Даврон Ҳошимов, Игорь Таран, дарвозабон Ўткир Юсуповларнинг жамоамиз машғулотларида иштирок этаётганидан  хабарингиз бор. Жамоамизнинг ёш, умидли химоячиси Авазхон Маматхўжаев эса кечадан Наманганнинг "Навбаҳор"  жамоаси машғулотларига қўшилди. Агар Маматхўжаевнинг ҳаракатлари Илҳом Мўминжоновга маъқул бўлса, Авазхон келгуси мавсумни Наманганликлар сафида ижара асосида ўтказиши мумкин.

Тошкентдаги ўқув- йиғини давомида жамоамиз мураббийлари 4 та ўртоқлик учрашувини  ўтказишни ўз режаларига киритишган. Дастлабки назорат ўйини 8-январь куни Муборакнинг "Машъал" жамоасига қарши ўтказилади. Бундан ташқари 14-январ куни "Навбаҳор", 23-январ куни эса "Бухоро"  жамоаларига қарши ўйинлар ўтказилади. Шунингдек 18-январ кунига ҳам битта учрашув белгиланган бўлиб, бу борада рақиблар билан музокаралар олиб борилмоқда.

"Қўқон-1912" футбол клубининг матбуот хизмати барча назорат ўйинларини ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали сиз азиз мухлисларга онлайн тарзда трансляция қилиб боришни режа қилган.


Манба: www.kokand


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz